2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фуқаро: қишлоғимиздаги йўл ва трансформатор муаммоси ҳал бўладиган бўлди

Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов Хатирчи тумани марказидаги истироҳат боғида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг қарийб 40 фоизи жойида ҳал этилмоқда. Шу сабабли Хатирчи тумани аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

Бу галги сайёр қабулда 37 нафар фуқаро томонидан 51 та масалани ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 17 таси жойида ҳал этилди. 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. 20 таси масалани ҳал этиш учун ўрганиш жараёнида.

– Бугунги сайёр қабул жуда яхши ташкил этилибди. Одамлар ўз муаммосини раҳбариятга етказишдан ташқари, давлат хизматлари марказининг мобил автобусида масалаларини ечишмоқда. Мен ҳам ўз мурожаатим асосида шу ернинг ўзида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси орқали ишга жойлашдим. Самарқанд тиббиёт институтининг магистратура йўналишини яқинда тугатиб диплом олгандим, эндиликда туман тиббиёт бирлашмасида ўз мутахассислигим бўйича фаолиятимни бошлайман, – дейди хатирчилик Санжар Раҳимов.

Хатирчи тумани аҳолисининг кўплиги, ҳудуднинг ўзига хослиги, суғориладиган, лалми, дашт ва тоғлик жойлардан иборат эканлиги билан вилоятда бошқа туманлардан ажралиб туради. Шу сабабли аҳоли мурожаатларининг қамрови, мазмуни ва хусусияти анча фарқланади. Эндиликда шахсий муаммолардан кўра, жамоавий, ижтимоий ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бу, аввало, шундан далолат берадики, одамларимизнинг руҳияти ҳамда дунёқараши, ҳаётга, ўз меҳнатининг натижасига муносабати ўзгараётганидан далолатдир.

– Бизнинг қишлоғимизда собиқ иттифоқ давридан қолган трансформатор шу пайтгача ишлатиб келинарди. Йил сайин аҳоли сони кўпайиб бормоқда, кучланиш ҳам ортаяпти. Шу сабабли яқинда трансформатор бутунлай ишдан чиқди. Йўлларимиз ҳам таъмирланмаган эди. Бугунги қабулдан сўнг шу икки масаламиз ҳам ижобий ечиладиган бўлди. Вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга уч кун муддат ичида вазиятни ўрганиб, масалани ҳал этиш бўйича кўрсатма бердилар. Биз бундан жуда миннатдормиз, – дейди Хатирчи тумани “Олмазор” маҳалласида яшовчи фуқаро Нормамат Ботиров.

Шу куни Давлат хизматлари агентлигининг мобил автобуси аҳолига ўз хизматларини кўрсатди. Шу жойнинг ўзида меҳнат ярмаркаси, китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Банклар ўз хизмат турларини аҳолига тақдимот қилишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар