Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида фуқароларнинг дарду ташвишларини тинглаш, мавжуд масала ва муаммоларни ўрганиш ва уларни ечишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Ушбу сайёр қабулда турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари қаторида адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этди.
Фуқаролар қабул давомида асосан уй-жой бузилганда тўланадиган компенсация, бандлик, моддий ёрдам, уй-жой, пенсия, мерос олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари билан мурожаат қилишди.
Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилиб, кўплаб масалалар бўйича юридик маслаҳатлар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинади.
Иштирокчилар фикрига кўра, барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқотга киришиши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши халқимизнинг адолатга, давлатга, эртанги кунига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |