Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Вилоят Тадбиркорлар марказида Элмира Боситхонова Фарғона ҳамда Қувасой шаҳарларида яшовчи бир гуруҳ аёлларга ногиронлар аравачалари, эшитиш мосламаларини топширди.
Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан берилган реабилитация воситаларини қабул қилиб олган эътиборга муҳтож опа-сингилларимизнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
– Мен кўп йиллар давомида тиббиёт соҳасида ишлаб келдим. Тақдир синови экан, етти йил аввал йиқилиб тушиб, тўшакка михланиб қолдим. Турмуш ўртоғим ҳам иккинчи гуруҳ ногирони. Мустақил ҳаракатланиш имконини берувчи ушбу мослама кўмакчимга айланишига ишонаман, – дейди Фарғона шаҳридаги “Янги аср” кўчасида истиқомат қилувчи Роза Ефимова.
Давра суҳбати якунида оилаларни яраштиришда ўз шахсий намунасини кўрсатган, хонадони ободлигига ҳиссасини қўшган бир гуруҳ фарғоналик аёллар Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирланди.
Шундан сўнг Элмира Боситхонованинг шаҳар ва туманлардан келган хотин-қизлар учун сайёр қабули ташкил этилди. Унда 60 дан зиёд опа-сингилларимизнинг мурожаатлари эшитилиб, муаммо ва таклифлари ижобий ҳал этилишига эришилди.
Данғаралик Дилором Назирова кўп йиллардан буён буйрак касаллигидан азият чекади. Унинг пойтахтда даволаниш учун имконият яратиш борасидаги илтимоси қаноатлантирилди. Қарамоғида уч нафар фарзанди бўлган, турмуш ўртоғи вафот этган ва бошпанасиз қолган қўқонлик Саодат Ҳамроқулованинг уй-жой масаласидаги сўрови ижрога қаратилди.
М.СУЛАЙМОНОВ, Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |