2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бош прокурор Н.Йўлдошев фуқароларни онлайн қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев фуқароларни видеоконференц-алоқа тизими орқали, яъни масофадан туриб онлайн қабул қилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, қабул давомида Бош прокурор томонидан 26 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакили қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди.

 

Мурожаатларнинг 17 таси суд, 2 таси прокуратура, 5 таси ички ишлар, 1 таси халқаро ҳамда 1 таси тадбиркорлик фаолияти масаласига оид бўлди.

 

Бош прокуратурада барча қулайликларга эга бўлган фуқаролар қабулхонаси бўлиб, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари ҳеч бир тўсиқларсиз киришлари, ўзларини қизиқтирган масала ёхуд муаммолари юзасидан прокуратура ходимлари қабулида бўлиб, мурожаатларини қолдиришлари учун барча шароитлар яратилган.

 

Бироқ шу куни Тошкент шаҳрида яшовчи Е.Урлаева бир гуруҳ шахслар билан бирга Бош прокуратуранинг маъмурий биноси олдида Бош прокурор томонидан фуқароларнинг қабули ўтказилмаганлиги ҳақида норасмий норозилик намойиши ўтказишди.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи М.Акбарова ва Тошкент шаҳрида яшовчи Ш.Юлдашева ҳамда бошқа шахслар Бош прокуратуранинг фуқароларни қабул қилишга ихтисослашмаган биноси олдида одамларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб, тартибга амал қилмасдан, ушбу бинога киришга ҳаракат қилишиб, норасмий норозилик намойиши ўтказишди.

 

Маълумот тариқасида: М.Акбарова 24.03.2019 йилда Бош прокурор сайёр қабулида, Ш.Юлдашева 20.04.2018 йил, 09.02.2019 йил ҳамда 25.03.2019 йилда Бош прокурор қабулида бўлишган ва уларнинг мурожаатлари Бош прокуратура томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, жавоб хатлари берилган.

 

Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар