2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда ечими маълум муддат талаб этадиган 32 мурожаат назоратга олинди

Сурхондарё вилоятидаги 4-сектор ҳудудида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Турабов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

Қизириқ туманидаги Етимқум маҳалласида ташкил этилган қабулда 4-сектор ҳудудидаги Етимқум, Қишлоққозон, Гиламбоб, Работак, Обод юрт, Истара, Заробод, Халқобод, Бектепа, Оқжар ва Кунчиқар маҳаллаларида яшовчи фуқаролар, тадбиркорлар иштирок этди.

 

Сайёр қабулда аҳоли асосан ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти, ичимлик суви, иш билан таъминлаш, кредит олиш ва бошқа долзарб масалаларда мурожаат қилди.

 

– Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит сўраб, тижорат банкига мурожаат қилган эдим, – дейди Работак маҳалласида яшовчи М.Йўлдошев. – Лекин ўз ечимини топмади. Сайёр қабулда ушбу масалада ёрдам сўрадим. Мутасаддилар бу ишимни тез кунда ҳал этиб, 30 миллион сўм кредит ажратишга сўз берди.

 

– Ички йўлларимиз таъмирталаб бўлиб қолган, – дейди шу маҳаллада яшовчи С.Турсунова. – Ичимлик суви муаммоси ҳам барчага қийинчилик туғдирмоқда. Бу муаммони маҳалладошларим номидан ўртага ташладим. Масалани қисқа муддатда ҳал этиш учун масъулларга тегишли топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Ниҳоят, бизни қийнаб келаётган кўп йиллик муаммо бартараф этиладиган бўлди.

 

Одамлар билан очиқ мулоқотда 12 мурожаат жойида ҳал этилди. Ечими маълум муддат талаб этадиган 32 мурожаат назоратга олинди.

 

Вилоят давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган 4-сектор ҳудудида 500 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уйма-уй юриб ўрганишлар, аҳоли билан ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида одамлар дуч келаётган муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 4-сектор раҳбарлари томонидан жойларда 323 сайёр қабул ўтказилди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар чоғида келиб тушган 7 минг 232 мурожаатнинг 4 минг 949 таси ёки 68,4 фоизи ижобий ҳал қилинди. 2 минг 283 мурожаат мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар