2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
216 оила янги уйга кўчиб ўтди

Навоий шаҳрида давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида 216 хонадондан иборат 7 қаватли тураржой биноси фойдаланишга топширилди.

Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Навоий вилоятида ҳам кенг кўламли қурилишлар давом этмоқда. Истиқлол шукуҳи кезиб юрган мана шундай қутлуғ кунларда вилоятнинг туман ва шаҳарларида ўнлаб ижтимоий соҳа объектлари, тураржойлар фойдаланишга топширилмоқда.

 

Жорий йилда Навоий вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож мингдан ортиқ оилалар учун тураржойлар бунёд этилган бўлса, Навоий шаҳрида 400 га яқин шинам хонадонлар фойдаланишга топширилди. Шунингдек, шаҳарда хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан бугунга қадар 480 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилаётгани аҳолининг уй-жой билан боғлиқ эҳтиёжларини қаноатлантиришга хизмат қилмоқда.

 

photo_2019-08-28_16-28-38.jpg

 

Қисқа муддатда “ZARAFSHON GOLDEN GROUP” компанияси томонидан 17 миллиард 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган тураржой мажмуасида 216 та оиланинг истиқомат қилиши учун барча имконият яратилган. Биринчи қаватда 16 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, ҳовлисида болалар майдончалари, ҳордиқ учун айвончалар ва ўриндиқларнинг янгича дизайн билан ўрнатилгани ҳар қандай кишининг кўзини қувнатади.

 

Турар жой мажмуасининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

 

photo_2019-08-28_16-28-39.jpg

 

Нуриддин РАҲИМОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар