2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
256 оила уй тўйларини нишонлади

Андижон шаҳридаги “Ўзбегим” маҳалласида етти қаватли, ҳар бири 64 хонадондан иборат 4 та янги уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож аҳоли вакилларини арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

 

1.jpg

 

Андижон шаҳридаги “Хоқон автоинвест” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилган кўп қаватли замонавий уйлар энг улуғ, энг азиз байрамимиз давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамида уй соҳиблари учун ҳақиқий совға бўлди.

 

– Байрам бизга қўшалоқ келди, янги уй эгасига айландик, – дейди Сайёрахон Қосимова. – Бир неча йилдан буён ҳаракат қилсак-да, янги уй сотиб олишга имкон тополмаётган эдик. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан кўп қаватли арзон уйлар барпо этилаётгани муаммоимизни ҳал этишга ёрдам берди.

 

4-faqat saytga.jpg

 

Икки ва уч хонали хонадонлардан иборат уйларда барча қулайликлар яратилган, ҳар бири алоҳида иситиш тизимига эга. Уйлар олдида болалар учун жиҳозланган ўйин майдончалари, савдо дўкони, автотураргоҳ барпо этилган.

 

Мамлакатимизда аҳоли учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, инсон манфаатларининг улуғланишига қаратилган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар