2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
ИИБ бошлиғи обод бўлаётган маҳаллада сайёр қабул ўтказди

Самарқанд шаҳрида Сўлим қўрғонидаги Наврўз, Ёшлик ҳамда Чилқудуқ маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастурига асосан қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шавкат Раҳмонов томонидан Чилқудуқ маҳалласида ташкил этилган сайёр қабулда шу ҳудудда ва шаҳарнинг бошқа маҳаллаларида яшовчи фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, уларга ечим топиш чоралари кўрилди.

Қабул давомида фуқаролардан 38 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 7 тасига шу жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, 2 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар ўрганиб чиқишга йўналтирилди. 10 та мурожаат ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.

Аҳоли мурожаатларининг мазмуни асосан маҳалла ички кўчаларини таъмирлаш, улар атрофида тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалаларга қаратилди.

- Маҳалламиз шаҳар ҳудудида жойлашган, - дейди Чилқудуқ маҳалласида яшовчи Муслима Ҳазратова. – Аммо кўп йиллардан буён шаҳарлик эканимизни ҳис қилмаётгандик. Сабаби яқин икки йилгача электр энергияси, газ таъминоти масаласида муаммолар бўлиб, қишда уйни иситиш учун ўтин йиғиш билан овора эдик. Мана, секин-аста бу қийинчиликлар барҳам топди. Бугунги сайёр қабулда маҳалла ҳудудида дайди итларнинг кўпайгани ва бу болаларимиз учун хавф туғдираётгани бўйича мурожаат қилдим. Бу борада мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида қабулга шаҳардаги 20 дан ортиқ ташкилотлар вакиллари жалб этилди. Ҳар бир масала бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.

Тўлқин СИДДИҚОВ

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар