2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Адлия вазирининг сайёр қабулида тадбиркор муаммоси ҳал бўлди

Ҳудудларда тадбиркорларнинг мурожаатлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш мақсадида Адлия вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни Андижон вилоятида тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабул давомида бир қанча тадбиркорларнинг кўпдан бери қийнаб келаётган муаммолари ўз ечимини топди.

 

Жумладан, Хонобод шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Lens textile invest” МЧЖ ҳозирги кунда 240 нафар ишчи ўринга эга бўлиб, бу ерда болалар, аёллар ва эркаклар кийимлари ишлаб чиқарилади.

 

photo_2019-09-28_19-40-34.jpg

 

Тадбиркор томонидан ўз ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча 100 нафар ишчи ўринларини яратиш ҳамда хорижий давлатларга экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида Туркия ва Хитой давлатларидан жами 644 минг АҚШ долларлик қўшимча дастгоҳлар сотиб олиш учун шартнома имзоланган.

 

Тадбиркор томонидан ушбу лойиҳанинг 622 минг АҚШ доллари кредит эвазига амалга оширилиши белгиланган, бироқ шу кунга қадар барча ҳужжатлар тақдим этилишига қарамай тадбиркорга кредит ажратилмай келинган.

 

photo_2019-09-28_19-40-35.jpg

 

Адлия вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тадбиркор мурожаати жойида кўриб чиқилиб, Республика “Ўзсаноатқурилишбанк”и томонидан тадбиркорга 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит ажратилиши таъминланди.

 

“Lens textile invest” МЧЖ томонидан айланма маблағ ва дастгоҳлар сотиб олиш учун кредит олмоқчи эдик, шу муаммо анчадан буён ҳал бўлмай келаётган эди. Адлия вазирининг сайёр қабулини эшитиб биз ҳам шу масалада қабулларида бўлдик, Адлия вазири томонидан шу жойнинг ўзида Республика “Ўзсаноатқурилиш” банки билан боғланиб бизнинг муаммони қонуний ҳал қилиб берди. Ҳозирги кунда биз ушбу ажратилган кредит эвазига янги тикув дастгоҳларини сотиб олиб, яна қўшимча ишчи ўринларини яратяпмиз. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига ва Адлия вазирига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз дейди – МЧЖ раҳбари билан суҳбат давомида.

 

Кечга қадар давом этган ушбу сайёр қабул давомида кўплаб тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

 

photo_2019-09-28_19-40-37.jpg

 

photo_2019-09-28_19-40-38.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар