Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Сирдарё вилоят ва туман ҳокимликлари, адлия, давлат хизматлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа қиймати 2 миллиадрд сўмни ташкил этган ушбу 3 қаватли туман давлат хизматлари маркази биносининг биринчи қаватида аҳолига сифатли савдо хизмати кўрсатиш мақсадида замонавий супермаркет жойлаштирилди.
Бинонинг 2 ва 3-қаватларида эса туман давлат хизматлари маркази ходимлари мурожаат қилувчиларга энг қулай шароитларда хизмат кўрсатиши мўлжалланди.
Марказга ташриф буюрувчиларга кенг, ёруғ ва шинам хизмат залида қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Электрон навбат тизими 4 та мониторда ўз аксини топган. 12 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.
Марказда тиббиёт хонаси, тўлов кассаси, одатий давлат хизматларидан фарқли ўлароқ, туман фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун Бош вазир қабулхонаси, нотариус, туман ички ишлар бўлими ходими хоналари ва 100 дан ортиқ китобларни ўзида жамлаган китобхонлик бурчаги ҳам ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Шунингдек, бинода инвесторлар учун махсус хона, анжуманлар хонаси мавжуд бўлиб, йўлга қўйилган бепул wi-fi ташриф буюрадиган фуқаролар беминнат фойдаланишлари мумкин.
– Сирдарё – вилоятдаги энг катта туманларимиздан бири бўлиб, ҳудудда 143 минг 600 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Отабек Мавлонбердиев. – Марказ ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 120 турдаги қарийб 40 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Фақатгина ушбу марказда 41 турдаги давлат хизматлари кўрсатиш тажриба сифатида йўлга қўйилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Жорий йил якунига қадар Ховос ва Сардоба туман давлат хизматлари марказларини ҳам худди шундай, барча қулайликлар мужассам янги объектда фаолият олиб боришини режалаштирилган.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |