2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Адлия органларининг ходимлари фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этишга масъулдир

2019 йилнинг 26 октябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида бўлиб ўтган мажлисда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2019 йилнинг 9 ойлиги давомида амалга оширилган ишлар, давлатимиз раҳбари томонидан адлия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қатор фармон ва қарорларининг ҳисобот давридаги ижроси, вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда таъминланаётганлик даражасини ўрганишга қаратилди. Бу ҳақида вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

 

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда адлия органлари ва муассасаларининг барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

 

Келтирилишича, вазирлик ташаббуси билан 186 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (2017 йил 9 ойида 112 та, 2018 йил 9 ойида 212 та), шу жумладан 38 та қонун, 49 та Президент ҳужжатлари (2018 йил 9 ойида 44 та), 74 та Ҳукумат ҳужжатлари, 25 та (2018 йил 9 ойида 44 та) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.

 

photo_2019-10-26_19-31-50.jpg

 

Мазкур ҳужжатларнинг 24 таси бевосита Давлат хизматлари агентлиги, 20 таси Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, 10 таси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилди.

 

1 907 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

 

439 та (2017 йил 9 ойида 316 та, 2018 йил 9 ойида 474 та) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Вазирлик тизимининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, уларда кўтарилган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш ҳисобланади.

 

photo_2019-10-26_19-31-51.jpg

 

Келиб тушган жами 82 минг 300 дан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 66 минг 500 дан ортиғи (яъни, 80 фоизи) қонуний ҳал этилди.

 

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда эса 24 минг та мурожаат қабул қилинган ва уларнинг 90 фоизи қонуний ҳал этилган.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 957 та (2017 йил 9 ойида 714 та, 2018 йил 9 ойида 687 та) норматив тусдаги қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулосалар берилди.

 

Аниқланган 1 млн 387 мингдан ортиқ (2018 йил 9 ойида 387 минг 869 та) қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 15 минг 548 та (2018 йил 9 ойида 6 минг 774 та) тақдимнома, 58 минг 506та (2018 йил 9 ойида 18 минг 346 та) огоҳнома киритилди, 4 минг 765 нафар шахслар маъмурий (2018 йил 1 ярмида 513 нафар), 8 минг 596 нафар шахс (2018 йил 9 ойида 3 минг 604 нафар) интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 351 нафар (2018 йил 9 ойида 346 нафар) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

 

photo_2019-10-26_19-31-53.jpg

 

Киритилган тақдимномаларга асосан мансабдор шахсларнинг ноқонуний 135 та ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 1 523 таси бекор қилинди.

 

Шунингдек, судларга 148 млрд 212 млн сўмлик 12 303 та даъволар киритилиб, 94 млрд 664 млн сўмлик 9 866 та даъволар қаноатлантирилди. (2018 йил 9 ойида 30 млрд 453 млн сўмлик 7 914 та даъво ариза киритилиб, 24 млрд 587 млн сўмлик 8 592 та даъво аризаси қаноатлантирилган).

 

Фуқароларга 238 млн сўмлик (2018 йил 9 ойида 108 млн сўм) маънавий зарарлар ундириб берилди.

 

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 269 мингдан ортиқ (2018 йил 9 ойида 127 356 та) тарғибот тадбирлари ўтказилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 бараварга ошди.

 

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 8 млн. 900 мингдан ортиқ (2017 йил 9 ойда 94 мингта, 2018 йил 9 ойда 2 млн 655 мингта) хизматлар кўрсатилди. Бу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 бараварга кўп деганидир.

 

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2 минг 96 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.

 

photo_2019-10-26_19-31-57.jpg

 

Давлат нотариал идоралари томонидан 3 млн. 24 мингдан ортиқ ҳаракатлар расмийлаштирилиб (2017 йил 9 ойда 4 млн 076 та, 2018 йил 9 ойда 3 млн 192 та), 573 млрд. сўм (2017 йил 9 ойда 316 млрд, 2018 йил 9 ойда 466 млрд сўм) миқдорида давлат божи, 36 млрд. (2017 йил 9 ойда 11 млрд, 2018 йил 9 ойда 20 млрд сўм)герб йиғимлари ва 157 млрд. (2017 йил 9 ойда 34 млрд, 2018 йил 9 ойда 68 млрд сўм) пуллик хизмат ундирилди.

 

Мажлис давомида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда соҳа фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, муаммоли масалалар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам сўз борди.

 

Йиғилишда мавжуд камчиликлар таҳлил этилиб, бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар