Одамлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, уларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Шеробод тумани, Қорабоғ қишлоғи, “Майдон” маҳалласида ўтказган сайёр қабулида ҳам бу яққол ўз ифодасини топди.
Вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этган сайёр қабулда “Майдон” ва унинг атрофида жойлашган маҳаллалар аҳолисининг асосан коммунал соҳа, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, таълим тизимига алоқадор бу мурожаатлари диққат билан тингланиб, масалага дахлдор бошқармалар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.
Сайёр қабул якунида кўтарилган муаммолари ечимини топган жуда кўп юртдошларимизнинг юз-кўзи чақнаб, кўтаринки кайфиятда чиқаётганини кўриб мамнунлик ҳис этдик.
– Қишлоғимизнинг ички йўллари турли ёғингарчилик ва селлар туфайли носоз аҳволга келиб, йиллар давомида одамларимизга катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Қолаверса, бу ерда жойлашган 34-умумтаълим мактабимизда компьютер техникаси, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари етишмаслигидан қийналиб келаяпмиз – дейди мактаб ўқитувчиси Азамат Отамуродов. – Вилоятимиз ҳокими бу муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқ бериб, қилинган ишларни шахсан ўзлари яна келиб кўришларини айтдилар. Ниҳоят, кўп йиллик муаммоли масалаларимиз ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Шу тариқа, аксарият мурожаатларда келтирилган ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига тушунчалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |