2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда фуқаролар жазодан озод қилинди

Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида фуқароларни муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Мазкур сайёр қабуллар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва бир гуруҳ судьялар ҳам суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатларни кўриб чиқмоқда.

 

Хусусан, Қува ва Қўштепа туманларида ўтказилган сайёр қабул давомида 177 нафар фуқаролар бевосита судьялар томонидан қабул қилиниб, шундан 85 нафарининг мурожаати қабулнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. 62 нафар шахсларга тайинланган жиноий жазолардан муддатидан аввал озод қилинди ва жазо тайинлашда енгилликлар берилди. 11 нафар шахсларга тайинланган маъмурий жазолардан муддатидан аввал озод қилиниб, 9 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасига асосан тугатилди. Фуқаролик судлари томонидан 3 нафар шахснинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, 5 нафар шахслар қабул жараёнида яраштириб қўйилди. 31 нафар шахслар Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини билдиришиб, ташаккурномалар тақдим этди.

 

photo5363805401675574160.jpg

 

Жумладан, Ёзёвон туманида яшовчи А.Тешабоев муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди. А.Тешабоев ва унинг иш жойидан берилган илтимоснома асосида унинг иши сайёр қабул давомида Тошлоқ туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, уни меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, муносиб хулқи билан бошқа шахсларга ўрнак бўлиб келгани сабабли муқаддам тайинланган жазодан муддатидан аввал озод қилиниб, амалда унинг илтимоси қаноатлантирилди. Суд томонидан А.Тешабоевга қонуний ёрдам кўрсатилди.

 

Шунингдек, қабул давомида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда судлар томонидан озодликдан чеклаш ёки аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 12 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

 

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьяси О.Араповлар барча фуқароларни шахсан қабул қилишиб, назорат тартибида берилган шикоятларни ҳам қабул қилдилар.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар