2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қизилқум бағридаги мўъжиза

Зарафшон “Қизилқум жавоҳири”, “Ўзбекистоннинг олтин сандиғи” дея эътироф этилади. Бу шаҳар ушбу эътиборга монанд кундан кун чирой очаётир.

Яқин ўтмишда Қизилқум бағридаги қимматбаҳо рангли металлар захирасини ўзлаштириш мақсадида барпо этилган навқирон кентда бугун кон саноати билан бирга, кичик ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермер хўжаликлари каби йўналишлар кун сайин ривожланиб бормоқда. 

 

Айниқса, сўнгги уч йилда “Обод маҳалла” давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши, ҳудудга маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг кенг миқёсда жалб этилиши, экспорт географиясининг кенгайиши билан бир қаторда, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сафи ҳам ошиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, шаҳар аҳли бугун бунёдкорлик йўлида яратувчанлик кайфиятида меҳнат қилмоқда. 

 

Зеро, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш иқтисодиётни диверсификация қилиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш бугунги зарафшонликларнинг энг асосий мақсадидир. Шу ўринда биргина мисол, Зарафшон шаҳрида сўнги бир йил ичида 10 турга янги маҳсулот турлари ўзлаштирилди. Жумладан, карбит кальций, тайёр трикотаж буюмлар, темирдан қуйма маҳсулотлар, арматура, жун ва қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилди. Айниқса, жун ва тайёр трикотаж буюмлари экспорти янгидан йўлга қўйилгани, экспорт географиясини янада кенгайтирди. Умуман 2019-2020 йиллар иқтисодий ривожланиш дастурига асосан қарийб 2,2 триллион сўмлик 37 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 минг 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. 

 

“Амисса текстил” корхонаси ҳам жорий йилги ҳаракатлар самарасидир. Туркия давлатининг 100 минг АҚШ долларилик тўғридан тўғри капитали иштирокида ташкил этилган корхонада бугун ойига 110 минг дона эркаклар футболкалари ва майкалари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маблағга фойдаланилмасдан турган бино тўлиқ қайта таъмирланди ва Япония, Хитой, Туркия каби давлатларнинг тикув машиналари келтирилди. 

 

Айтиш лозимки, ҳозирда корхонада 250 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Умуман олганда, Зарафшон шаҳрида хотин-қизларни фойдали меҳнатга жалб этиш, қўшимча даромадли иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилган. 

 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳудудда тадбиркорлар сафини янада кенгайтирмоқда. “Қизилқум Зар Медиа” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилганини ҳам ушбу қарор самараси дейиш мумкин. Тадбиркор ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирди. Натижада 16 та янги иш ўрни яратилиб, қоғозни қайта ишлаш, газеталарни чоп этиш линиялари ишга туширилди ҳамда тикувчилик цехи иш бошлади. Ўтган йили қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган мажмуа жорий йилда фаолиятини бошлади. 

 

Келгусида тадбиркор хорижлик ҳамкорларни таклиф этган ҳолда кенг ўлчамдаги ташқи реклама маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш линияларини ишга тушириш ниятида. 

 

Чорвачилик ва паррандачилик қишлоқ хўжалигининг энг сердаромад йўналишларидан бири саналади. Айниқса, наслдор қорамолларни кўпайтириш, бройлер товуқларини парваришлаш ёхуд великан қуёнларни боқиш бизнесга тиккан маблағни қисқа муддатларда қайтариш имкони беради. Зарафшон шаҳридаги “Нурли диёр парранда” кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳам бу соҳанинг ҳадисини олганлардан. 2012 йили бўш турган қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган бино ва иншоотларни “ноль” харид қийматида олган тадбиркор дастлаб фаолиятини товуқларни кўпайтириш ва тухум етиштиришдан бошлади. Ҳозирда эса 5 гектарга яқин ем-хашак етиштириш учун экин майдонларини ҳам олиб, фаолиятини янада кенгайтирди. Бугунги кунда 4 та товуқхона биноларининг ҳар бирида 3 минг донадан 12 мингта бройлер жўжалар боқилмоқда. Ушбу комплексни ишга тушириш, жўжаларни олиб келиш ва жиҳозлаш учун тадбиркор ўз маблағидан 150 миллион сўм сарфлади. Бу маблағ кўп куттирмасдан ўзини қоплай бошлади. Ҳозирда жамият томонидан етиштирилаётган товуқ гўштлари шаҳар аҳолисига арзонлаштирилган нархларда етказиб берилмоқда. Тадбиркор жорий йил яна бир лойиҳага қўл урди. Яъни, 2 та отхона комплексини қуриб, 100 бошга яқин отларни боқишни йўлга қўйди. Шунингдек, 65 сотих майдонга иссиқхона қурилиб, бу ерда помидор маҳсулотлари етиштирилмоқда. 

 

Ҳозирда корхона томонидан ойига 15 тонна парранда гўшти ва 18 тонна сут ички бозорга етказиб берилмоқда. Яқинда ажратилган 2 гектар ерда эса 20 минг жўжага мослашган яна бир паррандачилик комплексини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 

 

Зарафшон шаҳрида сўнгги йилларда шиддат билан ривожланаётган тадбиркорлик йўналишларидан бир бу меҳмонхона бизнесидир. Шу кунгача шаҳарда атиги битта меҳмонхона фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда улар сафига меҳмон уйлари ҳам қўшилди. Ҳозирда 4 ўриндан 10 ўрингача бўлган 4 та меҳмонхона ишлаб турибди. Дилфуза Элова 16 йилдан буён тадбиркорликнинг чакана савдо йўналиши билан шуғулланиб келади. Маҳаллий ҳокимлик ва тижорат банкларининг қўллаб-қувватлаши билан тадбиркор 9 ўринга мўлжалланган шинамгина меҳмон уйини ҳам ташкил этди. 

 

Шунингдек, бу соҳадаги яна бир янгилик тадбиркор Диёр Ҳакимов томонидан 70 ўринли, Туркия технологияси асосида меҳмонхона қуриб битказилиш арафасида. Бу қурилиш объектининг ўзига хослиги шундаки, бино қарийб уч ярим ойда якунига етказилмоқда. 

 

“Обод маҳалла” Давлат дастури доирасидаги қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари Зарафшон шаҳрини ҳам четлаб ўтмади. Ҳудуддаги “Алишер Навоий” ва “Ёшлик” маҳаллалари дастур ижроси натижасида бутунлай янгича қиёфага кирди. Мисол учун, қарийб 7 миллиард сўм сарфланиб, 70 дан ортиқ кўп қаватли уйларнинг фасад, ер тўла, том қисмлари таъмирланди. Шунингдек, 6 миллиард сўм маблағ эвазига 1 ва 4-умумтаълим мактаблари мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлса, 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб 2 та замонавий маҳалла бинолари қуриб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, қарийб 9 километр узунликдаги йўллар таъмирланиб, таъмирталаб қисмлари асфальт қопламаси билан қоплашга 3,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди ва шу аснода маҳаллалар бутунлай янгича қиёфага кирди. 

 

Мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътирофга молик. Болажонларнинг вақтини чоғ ўтказувчи севимли масканларидан бўлиш билан бир қаторда, уларнинг ақлий, жисмоний ва руҳий жиҳатдан камолотга етиши учун муҳим босқич вазифасини ҳам ўтайди. Шунинг учун ҳам уларни муассасаларга тўлиқ қамраб олиш муҳим масала ҳисобланади. Зарафшон шаҳрида 2017 йилда мактабгача таълим ташкилотлари сони 15 тани ташкил этган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 24 та етди. Боғча ёшидаги 6 минг 800 нафар боланинг 5 минг 240 нафари қамраб олинди. Бу рақам келгуси йили 6 минг 400 нафар ёки 93 фоиз бўлиши режалаштирилган. 

 

Аҳамиятлиси, оилавий ва хусусий боғчаларнинг фаолият юритиши учун ҳам кенг шароит яратилмоқда. “Олтин водий” маҳалласи ҳудудидаги “Заршодон болажон” хусусий мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳа қиймати 1 миллиард 850 миллион сўмни ташкил этади. Янгидан барпо этилаётган 2 қаватли ушбу муассасанинг фойдаланишга топширилиши билан яна 150 нафар болажоннинг замонавий шароитларда таълим-тарбия олишига имкон яратилади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар