Ноябрь ойида қатъий режа асосида шаҳар ва туманларда халқ билан мулоқотда бўлиб келаётган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров навбатдаги сайёр қабулини Наманган шаҳридаги 3-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернетида ўтказди.
Уч соат давом этган сайёр қабулда вилоят раҳбари Наманган шаҳри ва унга ёндош туманлардан қабулга ёзилган 100 дан зиёд фуқаронинг арзи-ҳолини тинглади. Иш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам кўрсатиш бўйича аризалар, коммунал ва тиббий хизмат ҳамда бошқа маиший-ижтимоий соҳалардаги муаммолар юзасидан қилинган шикоятларнинг кўпи шу жойнинг ўзида тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, мурожаатчининг ҳақли талаби қондирилиши чоралари кўрилди.
Жумладан, қабулга Уйчи тумани Ёрқўрғон қишлоғидан келган фуқаро М. Мирзараҳмонова вилоят раҳбарига турмуш ўртоғининг саломатлигини тиклаш борасида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Қуймич суяклари емирилишидан азият чекаётган беморнинг мураккаб операцияси учун 30 миллион сўм миқдорида маблағ топиш масаласи ижобий ҳал этиладиган бўлди. Шунингдек бемор гуруҳ ногирони сифатида рўйхатга олинадиган бўлди.
- Турмуш ўртоғим бир йилдан бери шу дарддан азият чекади, - дейди М. Мирзараҳмонова. - Охирги пайтларда қўлтиқтаёқ билан юрадиган бўлиб қолдилар. Яхшилаб даволашга қўлимиз калталик қилаётгани сабаб ҳокимга мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Тўғри, ҳокимнинг ҳам иши ва ташвиши етарли, бизга ўхшаб мурожаат қиладиганлар ҳам оз эмас. Бироқ, у киши дардимизни тинглаганлари кўнглимизни тоғдек кўтарди, умид бағишлади, ишонаманки бугунги қабул бизнинг муаммомизга барҳам беради.
Қишнинг қировли кунлари эшик қоқмоқда. Бу паллада газ таъминоти бўйича мурожаатлар кўпайиши табиий. Айнан шу масалада мурожаат қилиб Даштбоғ маҳалласидан келган фуқароларнинг арзи ҳам тегишли тартибда ижрога қаратилди.
- Ғирвонсой кўчасидаги кўп қаватли 16-уйда яшовчиларнинг шикоятлари, эътирозлари асосли, - дейди Наманган шаҳар газ таъминоти корхонаси мутасаддиси О. Исмаилов. -Муҳандис ва мутахассисларимиз бориб жойдаги вазиятни ўрганадилар ва газ таъминотидаги муаммони ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламиз.
Шунингдек, қабулда “Мен моддий ёрдам сўрамоқчи эмасман, агар битта тикув машинам бўлса, мен рўзғорга етарли пул топа олардим” деб мурожаат қилган Мажнунтол маҳалласида яшовчи Н. Худойбердиева ҳам мулоқотдан мамнун ҳолда уйга қайтди. Унга ҳомийлик ёрдами сифатида тикув машинаси олиб бериладиган бўлди.
Сайёр қабулда қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, назоратга олинди. Шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |