Инспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғи сайёр қабул ўтказди. Натижа қандай?
Самарқанд туманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Нурмамат Турсунов томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Самарқанд туман ҳокимлиги мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, фермер ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда жисмоний ва юридик шахсларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топилди.
Сайёр қабул давомида 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан 2 нафар фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, 2 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қолган мурожаатлар тегишлилигига кўра ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2019 йилнинг шу даврига қадар жисмоний ва юридик шахслардан 101 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, шунинг 45 таси қаноатлантирилган, 25 тасига тушунтириш берилди. Учта мурожаат тегишлилигига кўра ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |