Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиги Ш.Бахронов Қизилтепа туманининг олис Консурун маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматлари маркази вакилларидан иборат мутасаддилар иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида аҳолидан жами 23 та та мурожаат тушди. Мурожаатларнинг асосий қисми уй-жойни расмийлаштириш, мерос, нотариат соҳасига оид бўлиб, уларнинг 16 таси жойида ҳал этилди, 4тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 3 та мурожаат юзасидан эса соҳалар кесимида ижросини таъминлаш бўйича топшириқ берилди.
Сайёр қабул сўнгида, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан ишчи ўринларини кўпайтиришда дуч келаётган муаммолар юзасидан вилоят адлия бошқармасининг ишонч телефонига мурожаат қилишларини сўради. Бундай мурожаатлар борасида вилоят адлия бошқармаси доимо ҳамкорликка тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, “Адлия сайловга чорлайди” тарғибот лойиҳаси доирасида аҳолининг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тушунчалар берилди.
Қолаверса, аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 11 та нотариат хизмат кўрсатилди. Маҳаллада истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга моддий ёрдам ҳам кўрсатилиб, жисмоний имконияти чекланган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди.
Бир сўз билан айтганда, барча соҳалар қатори ҳуқуқий ислоҳотлар жараёнида Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган мазкур сайёр қабул Консурун маҳалласида яшаётган аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳам хизмат қилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |