2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулларда одамлар билан шунчаки учрашилмаяпти

Турли соҳаларда учраётган камчиликларни бартараф этиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга барҳам беришда аҳоли билан бевосита мулоқот ва учрашувлар муҳим ўрин тутади.

Айниқса, мутасадди раҳбарларнинг халқ билан ҳамнафас бўлиши, уларнинг дардини тинглаши узоқ йиллардан буён ўз ечимини кутаётган масалаларнинг ечилишига йўл очади.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедов Жомбой туманининг Назар, Деҳқонобод, Қорамўйин, Тойлоқ туманининг Сочак, Оқдарё туманининг Учтепа, Истиқлол, Миёнқол, Булунғур туманининг Бешкуви ва Хўжабачча маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказди.

Сайёр қабулларда фуқаролардан йўлларни таъмирлаш, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви ва суюлтирилган газ баллонлари таъминоти, электр симёғочлари ва трансформаторларни алмаштириш ҳамда бошқа бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Таъкидлаш жоизки, айрим масалалар жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга йўналтирилди.

Мазкур тадбирлар фақат учрашувлардангина иборат бўлиб қолмасдан, ҳудудлардаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларига ҳам ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Юртдошларимиз билан дилдан суҳбат қурилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға-саломлар улашилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар