Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов аҳоли билан учрашди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси биносида ўтказилган сайёр қабулда 52 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мурожаатчилар билдирган муаммоларнинг 12 таси жойида ўз ечимини топди, 7 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қолган 33 таси келгусида қонуний ҳал этиш учун ички ишлар вазирлиги рўйхатига олинди.
Шунингдек, 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш гувоҳномалар ҳамда 4 нафар фуқароларга ижтимоий жиҳатдан кам таъминланганлигини инобатга олиб, имтиёзли равишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари берилди.
Пўлат Бобожонов Самарқандга ташрифи давомида Паст Дарғом тумани ички ишлар бўлимига қарашли 17 та маҳалла фуқаролар йиғинига, яъни 77815 аҳолига хизмат қилувчи 20-сонли ички ишлар бўлинмасининг янгидан таъмирланган биноси билан танишди. Қолаверса, бўлинма ҳудудидаги Балхиён маҳалласида бўлиб, бу ерда истиқомат қилувчи халқ билан дилдан суҳбатлашди. Ўша куни маҳалланинг таъмирталаб бўлган 3 километр йўлига шағал ётқизилди.
Вазир вилоят ички ишлар бошқармасига қарашли “Сумбула” мактабгача таълим ташкилотидаги шарт-шароитларни ўрганди. Янгидан қурилиши мўлжалланаётган мактабгача таълим ташкилоти ва сиҳатгоҳ лойиҳаси билан танишиб, муассасага маиший ускуна ҳамда болалар ўйинчоқлари жамланмаси топширди.
Шунингдек, П.Бобожонов вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида паспорт олиш учун келган фуқароларга яратилган шароитларни ҳам кўздан кечирди. Бошқарманинг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг янги биносида бунёд этилган ўқув хоналар, ётоқхона, спорт зал, электрон кутубхона фаолияти билан танишди. Тизимда фаолият юритаётган ходимларга тавсия ва маслаҳатлар берди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |