2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ниғматилла Йўлдошев Самарқанддаги сайёр қабулида 44 мурожаат кўриб чиқилди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, унда жами 44 нафар жисмоний ва юридик шахснинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

Қайд этилган мурожаатларнинг 11 таси суд масалалари, 8 таси прокуратура, 6 таси ички ишлар иш юритуви ҳамда 19 таси ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 12 таси жойида қаноатлантирилди.

Шунингдек, бош прокурор Самарқанд шаҳридаги ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволи, аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб чиқди.

Шаҳарнинг «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган фуқаро Р.Мамаев ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Д.Борункин хонадонларига борилиб, уларнинг турмуш тарзи ва оилавий аҳволидан хабар олинди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Шунингдек, Ниғматилла Йўлдошев Самарқанд шаҳар 61-сонли эшитишда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашиб, уларнинг шароитлари билан танишди.

Бош прокурорнинг сафари доирасида Пастдарғом туманидаги «Мирзатуп» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1,05 километр масофадаги тупроқ йўлга шағал ётқизилиши, кўча бўйлаб 12 та электр симёғочлари ўрнатилиб, кабеллаштирилиши таъминланди.

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар