Янги йил байрами арафасида Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласида 96 хонадондан иборат 4 та тўрт қаватли уй фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туманнинг 2019 йил манзилли дастурида 126 та уй-жой бунёд этилиши кўзда тутилган. Шундан 96 та хонадон 2 ва 3 хонали турар-жойлар бўлиб, улар тумандаги кам таъминланган оилалар, ногирон, оғир ижтимоий шароитда яшаётган аёлларга имтиёзли шартлар асосида берилди.
Янги уйларни ўз эгаларига топширишга бағишланган маросимда Тойлоқ туман ҳокими Б.Бобоназаров, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари Г.Алимова ва Р.Қобилов мамлакатимизда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, оғир ижтимоий шароитдаги аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Айниқса, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, турар-жой билан таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида қаралаётгани эътироф этилди. Хонадон соҳибларига уй калитлари ва сертификатлар тантанали топширилди.
– Икки нафар фарзандим бор, – дейди янги уй эгаларидан бири Гулноза Турсунова. – Ўғлим туғма ногирон. Шу сабабли турмушимдан ажрашганман. Ўн бир йилдан буён онамнинг уйида яшар эдим. Шунча йилдан бери фарзандларим билан кичик бўлса ҳам ўз уйимиз бўлишини, ҳеч кимга, яқинларимизга ҳам оғиримиз тушмай яшашни орзу қилардик. Инсонни ўз уйи бўлиши қанчалик бахт эканлигини биласизми. Аллоҳга шукр, Президентимизнинг ғамхўрликлари, эътибори туфайли орзуимизга етдик.
Янги уйга кўчиб ўтган 20 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга уйларнинг бошланғич тўловлари хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги фонд томонидан тўлаб берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |