Шаҳрисабз шаҳри ва тумани аҳолиси учун давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Бинонинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда давлат хизматлари маркази ҳозирги кунда фуқароларнинг узоғини яқин, вақтини тежашда, ортиқча оворагарчиликларнинг камайишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Марказ 2018 йилда ташкил қилинган бўлиб, 29 турдаги давлат хизматлари кўрсатишдан бошлаган. Марказ томонидан 2018 йилда аҳолига 18 минг 600 та давлат хизмати кўрсатилган. Якунланган 2019 йилда эса марказ томонидан 56 мингга яқин 86 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган.
Шаҳрисабз шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 360 тага яқин тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган, шунингдек Марказда “сайёр тартибда хизмат кўрсатиш” йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу хизматдан 751 та давлат хизмати кўрсатилган.
Янги бинода барча қулайликлар мавжуд. Кутубхона, болалар майдончаси, мажлислар зали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги ташкил этилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |