Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!" мавзуида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Сергели тумани кенгаши, Ёшлар иттифоқи, Яшнобод, Сергели туманлари халқ таълими бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, курсантлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ватанпарварлик, ҳарбий хизмат моҳияти ҳақида гапириб берди.
Спорт ўйинлари ва академия ҳаёти тўғрисида видеолавҳа намойиш этилди. Курсантларнинг махсус йўлакчада снарядлардан ўтиши, қўл жанги бўйича намунавий чиқишлари, жабрланганларни қутқариш машқлари, ёнғин-қутқарув автомобилларидан фойдаланишлари катта қизиқиш уйғотди.
– Бугунги кунда мамлакатимизда ҳарбийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли ёшларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқиши ва интилиши янада ортиб бормоқда, – деди Сергели туманидаги 322-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган Темурбеклар ҳарбий спорт синфи ўқитувчиси Шуҳрат Холмирзаев. – Бунинг ортидан ёш авлодда қатъий ҳаётий позиция, Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, бу борада ўрта мактабдан олий ўқув юртигача бўлган даврдаги узлуксиз ҳарбий таълим ва ватанпарварлик тарбияси бўйича яхлит тизим яратилмоқда.
Очиқ эшиклар куни ёшларда катта таассурот қолдирди ва уларда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқиш янада ортди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |