2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Катта ўзгаришлар оғушидаги Қонликўл

Қорақалпоғистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва фаол ёшлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кенг кўламли қурилиш ҳамда бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган Қонликўл туманида бўлди.

Дастлаб иштирокчилар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Даўлет Толибоев ўтган йилда амалга оширилган кенг кўламли ишлар, шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган жорий йилги вазифаларга тўхталди.

 

5.JPG


Таъкидланганидек, Оролбўйининг барча ҳудудлари каби Қонликўл туманида ҳам ўтган йили кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 22 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари белгилаб берилган эди. Шу асосда туманни ободонлаштириш, ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар Дастури белгиланиб, бунинг учун 96 миллиард 799 миллион сўм маблағ ажратилди.

Дастур бўйича ўтган давр мобайнида “Жайҳун“ ўйингоҳи, “Ўзпахтасаноат“ акциядорлик жамияти томонидан умумий нархи 2 миллиард 400 миллион сўм бўлган, 150 хотин-қиз меҳнат қилаётган тикувчилик цехи, Давлат хизматлари маркази, Аҳоли бандлиги маркази, Маданият маркази, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника бинолари фойдаланишга топширилди.

 

12.JPG


Бундан ташқари, Инвестиция дастури доирасида 14 миллиард 448 миллион сўмлик, “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича 25 миллиард 679 миллион сўмлик қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ўтган йилда туманда 220,2 миллиард сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 80,1 миллиард сўми ёки 36,4 фоизи кичик бизнес субъектлари улушига тўғри келади.

Туманда “Kanteks invest” масъулияти чекланган жамияти ишга туширилиши билан 600 янги иш ўрни яратилди. Йилига 10 минг тонна калава-ип ишлаб чиқариш қувватига эга корхона маҳсулотлари Россия Федерацияси, Туркия, Польша ҳамда Украина мамлакатларига экспорт қилинди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, асосий мақсад аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уларни бугунги кундан рози бўлиб яшашлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Яъни, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”. Шу нуқтаи назардан, мана шундай муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этишда жойлардаги Халқ қабулхоналари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги Халқ қабулхонасига фуқаролардан 185 мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 178 та мурожаат ижобий ечим топган.

 

7.JPG


Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тубдан яхшилаш, мактабгача ёшдаги болалар қамровини оширишга катта аҳамият берилмоқда. Дастур доирасида 1-мактабгача таълим ташкилоти биносида 2 миллиард 466,1 миллион сўмлик, 10-мактабгача таълим ташкилоти биносида 1 миллиард 599,8 миллион сўмлик реконструкция ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида, 18-умумтаълим мактабида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди. “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 19 та икки қаватли уй-жойда 2 миллиард 684 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, туман марказий кўчаларида 22 та замонавий лойиҳалар асосида уй-жой қурилиши давом этмоқда.

Жорий йилда ҳам туманда қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳар бир раҳбарга аҳоли ишончини оқлашдек юксак вазифаларни белгилаб берди. Туманда 2021 йилгача умумий нархи 120 миллиард 767 миллион сўмлик 18 та лойиҳани амалга ошириш, шунинг ҳисобига 474 та янги иш ўрни яратиш белгиланган.

 

6.JPG


Жумладан, жорий йилда пилла хомашёсини қайта ишлайдиган “Қонликўл ипаги” корхонаси ишга туширилади ва 250 та янги иш ўрни яратилади. Ўтган йилда 1 миллион 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилдаги режа 9 миллион 810 минг АҚШ долларини ташкил этади. “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида энг чекка ҳудуд ҳисобланган “Қонликўл” овул ҳамда “Жайҳун” маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Тадбир иштирокчилари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада, “Китоб” монументида ва “Билимсиз инсоннинг жамиятдаги ўрни” эсдалигида, ўтган йилда фойдаланишга топширилган Давлат хизматлари марказида, Ёшлар маркази ҳамда Маданият марказида бўлди. Умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион сўм бўлган Ёшлар марказида ёшларнинг таълим-тарбия олиши, бўш вақтларини мароқли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Янгидан барпо қилинган муассасада Ахборот-ресурс маркази, инглиз, рус, математика ҳамда “Ахборот коммуникация технологиялари” тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, “Рақамли технологиялар” ўқув курси ташкил этилди. Маданият марказида 180 ўринга мўлжалланган томошабин зали, бешта тўгарак хонаси мавжуд бўлиб, улар зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар