2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Одамийликнинг олий мезони

Республика маҳаллалар кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Раҳмат Маматов ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Азизбек Икрамовлар томонидан Зангиота туманидаги қатор маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий-маънавий муҳит, оилалар ва маҳаллаларда учраётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида ташкилотлараро ҳамкорликнинг амалдаги натижалари манзилли тарзда ўрганилди.

Оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилиб, ушбу ҳолатларнинг сабаб ва оқибатлари батафсил таҳлил этилди. Оилалар ва маҳаллалар билан ишлашга масъул бўлган мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, бир нечта эҳтиёжманд оилаларга кирилиб, бевосита мулоқотлар қилинди, муаммолари ўрганилиб, бартараф этишга кўмаклашилди.

Туманнинг “Эшонгузар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Маъмуржон Азизов II-гуруҳ ногирони. Кичик ҳовлида икки укаси ва уларнинг оиласи билан бирга яшайди. Унга Ишчи гуруҳ томонидан озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари берилди.

Яна бир юртдошимиз – “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиовул кўчасида яшовчи Икром Абешов ҳам II-гуруҳ ногирони. Уч оила жойлашган хонадонга кириб келишингиз билан уйнинг ҳолатидан дилингиз хуфтон бўлади. Яқинда инсультга учраган Икром ака шифтга термулганча унсиз дард чекиб ётибди.

 

photo5316804329014930864.jpg

Унга ногиронлик аравачаси совға қилиш учун бемор ётган хонага кирамиз. Болаликдан сўзлаш имкониятидан маҳрум Икром аканинг устига устак яқинда инсультни бошидан ўтказгани унинг яқинларини ҳам қийин аҳволга солиб қўйган. Ночор оиланинг, муштипар опаси – Гулноза Абишеванинг укасини шифокорларга кўрсатишга, даволатишга на имконияти, на пули бор.

– Мана яқинда ҳам укамни даволатиш мақсадида туман касалхонасига олиб бордим, – дейди Г.Абишева. – Аммо у ерда ҳеч ким бизга жиддий эътибор бермади. Ва охири укамни юрагини ўзимни маблағим ҳисобидан МРТ текширувидан ўтказиб келишимни айтишди. Ўзингиз ўйланг, укамнинг 480 000 сўм ногиронлик нафақасини қайси бирига етказай? Кундалик дориларгами, ҳар кунлик тагликларгами ёки касалхонада даволанишгами? Имкониятим йўқлиги сабабли тилхат ёзиб, укамни шифохонадан қайтариб олиб келдим. Шундан бери уйда ётибди.

Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Р.Маматов томонидан туман маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, фуқаролар йиғини раиси ва бошқа масъулларнинг фаолияти ушбу хонадон мисолида жиддий танқид қилинди. Фуқаро И.Абешов даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Ҳозирда 83 ёшни қаршилаган “Чинор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Беҳизор кўчасида истиқомат қилувчи Қумри ая Қосимова ҳам инсультга чалинган. II гуруҳ ногирони Қумри ая мутасаддилар томонидан совға қилинган ногиронлик аравачасини кўриб беҳад қувонди. Дилидаги шукроналик тилига кўчди. Ая дуога қўл очди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар