Пойтахтимизда “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!” шиори остида ватанпарварлик фестивали давом этмоқда. Фестиваль Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ташкил этилган.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига туташ майдонда бокс, қиличбозлик, қўл жанги, камондан ўқ отиш майдонлари ташкил этилган. Ёшлар мазкур спорт турлари бўйича ўзаро беллашмоқда. Билагида кучи бор алп ўғлонлар армрестлинг спорт тури бўйича куч синашмоқда.
Бешта муҳим ташаббуснинг иккинчисида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш белгиланган ва бу мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида изчил амалга оширилмоқда.
Фестиваль ташкилотчиларидан бири – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси Дурдона Раҳимова мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Мазкур фестиваль ана шундай энг муҳим ишлардан бири эканини айтиб, барча ёшларни унда фаол бўлишга чақирди.
– 10 йилдан буён бокс билан шуғулланаман, – деди Тошкент давлат техника университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Жавоҳир Абдуниёзов. – Ўзбекистонда бокс бўйича ўтказилган мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритаяпман. Ҳасанбой Дўсматов, Фазлиддин Ғойибназаров, Бектемир Мелиқулов, Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев каби дунёни ларзага солаётган боксчиларимиз сафида мен ҳам халқаро мусобақалар ва Олимпия ўйинларида юртимиз байроғини муносиб ҳимоя қиламан.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |