2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сенатор Абдуғани Сангинов Сурхондарёда учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Сурхондарё вилоятида бўлиб, Узун, Сариосиё ва Денов туманларида аҳоли билан учрашди.

Сариосиё тиббиёт коллежида бўлиб ўтган учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқи ва Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Янги Ўзбекистонни келгусида ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган стратегик йўллари, жамиятни ислоҳотларнинг ташаббускорига айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар хусусида сўз юритилди.


– Сўнгги йилларда эркинлик, очиқлик ҳаётимизнинг мазмунига айланиб бормоқда, – деди А.Сангинов. – Бу мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар самарасидир. Эндиликда одамлар эмин-эркин ўз муаммоларини давлат идоралари олдига кўндаланг қўймоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали очиқ айтаётир. Биламан, кўпчилигингиз электр энергияси тақчиллигидан арз қилмоқчисиз. Шу соҳа мутахассиси бўлганим учун бир нарсани сизларга айтиб қўяй. Ҳозир Сурхондарё вилоятида 137 мвт. электр энергияси етмайди. Чунки, янги-янги замонавий корхоналар барпо этилиб, энергия истеъмоли интенсив ошиб бораётир. Бу муаммо давлат даражасида таҳлил қилиниб, тегишли чоралар кўрилаётир. Бу йил тумандаги 75 мвт. қувватга эга бўладиган Зарчоб ГЭСини ишга туширамиз. Келгуси йил 175 мвт. кучланишли Тўпаланг ГЭСи ҳам фойдаланишга топширилади. Маънан эскирган трансформатор, устун ва симлар ҳам босқичма-босқич алмаштирилади. Мана, мен тумандаги Нилоба маҳалласида электр энергияси билан боғлиқ муаммони ижтимоий тармоқда ўқиб қолдим. Бугун ана шу масалага ҳам ечим излаймиз.

 

photo5348466759201566057.jpg


“Сенатор билан учрашув” мавзуидаги тадбир доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Сариосиё тумани ҳокими У.Тўраев ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида фуқароларни ўйлантираётган масалалар тингланди. Уларнинг газ ва электр энергияси таъминоти, оқова ва ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш масалалари, таълим, тиббиёт муассасаларида яратилган шароитлар билан боғлиқ муаммолари жойида ўрганилиб, ҳал этиладиган бўлди. Молиявий манбалари аниқланиб, ечими топилди.


Нилоба маҳалласидаги 740 оилада 3 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бир гуруҳ нилобаликлар қишлоқда электр энергияси етишмаслигини ижтимоий тармоқларда ёритган. Ўрганишларга кўра, мурожаатчилар дарёнинг муҳофаза зонасида уй-жой қуришган. Айримларининг кадастр ҳужжатлари ҳам йўқ. Кейинги йилларда янги уй-жойлар қурилиши билан ҳудудда электр энергияси етишмовчилиги юзага келган. Кўпроқ қувватга эга трансформаторга эҳтиёж сезилган. Шунингдек, айрим ёғоч устунлар эскирган. Бу масала сенатор А.Сангинов томонидан тез кунларда ҳал этиладиган бўлди.

Шу ерда бир йўла туман бўйича бу муаммо чуқур таҳлил қилиниб, йигирмага яқин трансформатор янгиланадиган, икки мингга яқин ёғоч устунлар янгисига алмаштириладиган бўлди.

 

photo5348466759201566058.jpg


Шу куни вилоят ҳокими Т.Боболов ва сенатор А.Сангиновлар Сариосиё тумани юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, тиббиёт муассасасини кўздан кечирди. Биноларни қайта таъмирлаб, беморлар учун замонавий шароитлар яратишга келишиб олинди.

Олий Мажлис Сенати аъзосининг Узун ва Денов туманларидаги учрашувларида ҳам шунга ўхшаш турли масалалар ўртага ташланди. Муҳим аҳамиятга эга муаммоларни А.Сангинов жойига бориб ўрганди. Жумладан, Серҳаракат ва Мустақиллик маҳаллаларини боғлайдиган кўприк барпо этилганига 40 йилдан ошган. Дўнғизўлди селхонаси устида қурилган бетон кўприк атрофи баҳорда келадиган кучли сел оқими сабабли йиллар ўтиши билан емирилиб бормоқда. Кўприкнинг ишдан чиқиши уч минг 600 дан ортиқ аҳоли яшайдиган Халқобод қишлоғига транспорт қатновини тўсиб қўйиши мумкин.

 

photo5348466759201566056.jpg


Мустақиллик маҳалласидаги 53-мактаб йигирма йиллар илгари ҳашар йўли билан қурилган. 140 ўқувчи таълим олаётган муассасага термит зараркунандаси жиддий талофат етказган. Чекка ҳудуддаги таълим муассасасини бориб кўрган халқ вакили замонавий янги мактаб қуриб беришни ўз зиммасига олди.

Сенаторнинг илк учрашувлари халқ учун хизмат қиладиган кўплаб ана шундай муаммоларга аниқ ечим топгани билан аҳамиятли бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар