Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон тиббиёт институти битирувчи талабалари билан учрашди.
Институт профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этган учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олий ўқув юртлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Бакалавр ва магистратура йўналишларида 30 га яқин ихтисослик бўйича 5 мингдан зиёд йигит-қиз таҳсил олаётган мазкур институтни жорий ўқув йилида 316 нафар талаба ва магистр тамомлайди.
Учрашув доирасида институт маъмурияти ташаббуси билан 2019-2020 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам ўтказилди. Ярмаркада туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги ҳамда хусусий тиббий муассасалар, шунингдек, вилоят тиббиёт шифохоналари ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмарка давомида барча битирувчилар ишга жойлашиш бўйича аниқ таклифлар олди, аксарият битирувчилар эса ишга жойлашиш юзасидан шартномалар тузди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими битирувчи ёшларни қийнаётган муаммолар, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди. Талабалар вилоят ҳокимига жойлардаги тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, тиббиёт йўналишида ўқув курслари ташкил этишга қаратилган қатор таклиф, фикр ва мулоҳазалар билан мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди, бир қатор масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олиш, ажримларнинг сабаблари хусусида ҳам фикр алмашилди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |