Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан фуқаролик жамияти институти вакиллари, журналистлар ва маданият ходимлари иштирокида Мўйноққа экотур ташкил этилди.
“Денгиз чекинса ҳам, инсон чекинмайди” шиори остида ташкил этилган экотур иштирокчилари даставвал Мўйноқдаги замонавий “IT Park”, кутубхона ҳамда Мўйноқ экология музейида бўлди. Музейга навоийлик рассомларнинг ижод намуналари ҳамда “Жонли табиат” нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари Эшмамат Тоғаев томонидан рамзий маънодаги кема совға қилинди.
Экотур Мўйноқдаги “Навоий ташаббус боғи”да давом этди. Иштирокчилар эзгу ният билан боғга Навоийдан олиб борилган манзарали дарахт кўчатларини ўтказишди.
Кейинги манзил “Кемалар қабристони” бўлди. Бу ерда ҳам экотур иштирокчилари томонидан ҳудудга саксовул экилиб, био хилма-хилликни таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида 10 та каклик табиат қўйнига учириб юборилди.
Шу тариқа, навоийликлар Мўйноққа баҳорни “олиб боришди”.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |