Барчамизга маълумки, фарзанд туғилганда тўланадиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун нафақа, фуқаронинг пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида ва пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотнома олишда фуқаролар кўплаб қийинчиликларга дуч келишар эди.
Мисол учун, фарзанд туғилганда тўланадиган бир марталик нафақани олиш учун фуқаро бир нечта ташкилотнинг эшигини қоқиб тегишли ҳужжатларни йиғиши, сўнгра ўзининг доимий яшаш жойидаги ваколатли идорага бориб, узундан-узоқ навбат кутиши ва ариза билан мурожаат қилиб,
5-6 кундан сўнг мурожаати бўйича жавобни олиши, мурожаати ижобий ҳал қилинган тақдирдагина нафақа пули сайёр кассалар орқали маълум бир муддатда етказиб берилар эди.
Илгари ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги сабабли ижтимоий нафақа олиш учун ҳужжат тўплашга бир нечта жойга қараб чопардик. Охири муродимиз ё ҳосил бўлар, ё ҳосил бўлмас, лекин елиб-югуравериб анчагина оворагарчилик ва харажат ҳам бўлар эди. Энди-чи? Қандай ўзгаришлар бўлди?
Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2018 йилнинг август ойидан бошлаб мазкур хизматлар тажриба тариқасида Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши жорий қилинди.
Натижада, Давлат хизматлари марказлари орқали фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш бўйича 6875 та, дафн маросимлари ўтказиш учун нафақа пулини олиш бўйича 22493 та, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш бўйича 81710 та хизмат кўрсатилди.
Ҳозирда фарзанд туғилганда тўланадиган бир марталик нафақани олиш учун фуқаро сўровномани тўлдириши ҳамда паспорт нусхаси, туғилганлик ҳақида ФҲДЁ бўлимининг маълумотномасини ва боланинг туғилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхасини, дафн маросимларини ўтказиш учун бериладиган бир марталик нафақани олиш учун эса сўровномага паспорт нусхаси, ўлим ҳақида ФҲДЁ бўлимининг маълумотномасини ва ўлим тўғрисида гувоҳнома нусхасини илова қилиши, фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақидаги маълумот олиш учун эса фақатгина сўровнома тўлдириши талаб этилади.
Сўровнома билан мурожаат қилинганидан сўнг бир соат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси нафақа пули тайинланганлиги ва АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиалидан пулни қачон олиши мумкинлиги ва фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақидаги маълумотни Давлат хизматлари марказларига юборади.
ЯНА ҚАНДАЙ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 36-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига жорий йилнинг 1 апрелига қадар мазкур хизматларни такомиллаштириш бўйича Маъмурий регламентларни қабул қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.
Адлия вазирлиги ва масъул идора ҳамкорлигида Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва мазкур қарор лойиҳасида фуқароларга бир қатор қулайликлар назарда тутилди.
Масалан, мазкур давлат хизматларидан фойдаланиш учун фуқаролар исталган Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилишлари, фақат сўровнома (анкета) тўлдиришлари ва улар томонидан сўровномага бошқа ҳужжатлар илова қилинмаслиги ва энг асосийси, атиги беш дақиқа ичида мазкур хизмат бўйича ўзларига тегишли бўлган хизмат бўйича маълумотларни олиш имкониятларини яратиш кўзда тутилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |