Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев бошчилигида сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари Янгиер шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, аҳолига яратилаётган шароитлар билан танишди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида жамият тубдан янгиланиб, одамлар қалби, онгу тафаккури, шуурида, кундалик турмуш даражасию, ҳаётида янги бир ҳаёт нафаси уфурмоқда. Айни жараёнларга уйғун равишда бунёдкорлик, юртни обод этиш ишлари ҳам янги бир паллага кирдики, кўз ўнгимизда энг чекка қишлоғу маҳаллалар, шаҳару туманларимиз таниб бўлмас даражада ўзгармоқда.
Бир вақтлар довруғи достон бўлган Янгиердан собиқ иттифоқ даврининг сўнги йилларига келиб, асар ҳам қолмади. Шаҳар эътибордан четда қолган кичик шаҳарча, бу ердаги одамларнинг турмуш шароити ҳам ҳаминқадар даражага айланди. Ҳатто, оддий маиший шароитлар ҳам бўлмаган шаҳарни шаҳар дейишга тилинг бормасди. Тор кўчалар, пастқам, кўримсиз уйлар, шаҳарни эмас, гўё каттароқ, нураб қолган қишлоқ ҳаётини акс эттирарди.
Бугунги, янгиланаётган Янгиер шаҳри эса шунчалик ўзгариб бормоқдаки, ўтган асрнинг 80-90 йилги қиёфасини кўз олдингизга келтирасиз, қанчалар улкан ўзгаришлар сари юз тутганига ўзингиз шоҳид бўласиз.
Янгиерга бундан 3-4 йил муқаддам келган киши, уни кун сайин обод, кўркам бўлаётганига, янгилаётганига гувоҳ бўлади. Шаҳарга келган ҳар қандай кишининг ҳайрати ва ҳавасини оширади, дилида шукроналик, миннатдорлик туйғуларини жўш урдиради.
Ана шу ўзгаришлар Янгиер шаҳрида ривожланишнинг янги даврини бошлаб берди. Шўролар тизими даврида Мирзачўлдаги катта қишлоқ кўринишида бўлган Янгиер бугун вилоят гавҳари бўлган ҳудудлардан бирига, замонавий мегапол шаҳарга айланаётгани бор ҳақиқат.
Президентимиз ўтган йили Сирдарё вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Янгиер шаҳрини замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қайта қуриш, аҳоли учун қулай турмуш шароитини яхшилашга доир амалий таклиф, тавсия ва мутасаддилар олдига аниқ топшириқ ва вазифаларни қўйган эди.
Давлатимиз раҳбарининг ана шу топшириқлари ижроси доирасида бугун бутун шаҳар йирик қурилиш майдонига айланди. Янгиерда қад ростлаётган кўп қаватли уй-жойлар, маданий-маиший иншоотлар, шунингдек, коммуникация тармоқларининг янгидан бунёд этилиши баробарида шаҳар ҳар томонлама юксалиб, янгича чирой, янгича қиёфа касб этиб, кўркамлашиб, ўзгача гўзалликни ўзида мужассам этаётир.
Халқаро ва маҳаллий, эко, тиббий ва бошқа туризм истиқболларини таъминлаш учун кўчаларни ободонлаштириш, шаҳарга жозибадор кўриниш касб этувчи ташқи реклама воситалари ҳамда ранг-баранг тунги ёритгичлар ўрнатилиши баробарида Янгиер шаҳрига кириб келувчи халқаро ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари тубдан таъмирланмоқда.
Шаҳарни саноатлашган марказлардан бирига айлантириш кўзда тутилган ҳолда сервис ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳа қиймати 150 миллион сўмлик 10 та авто-шоҳбекат қурилиши режалаштирилган. Бу 300 та янги иш ўрни яратилишига имкон беради. Ушбу бекатларнинг 2 таси қурилиб фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан вилоят ҳамда туман, шаҳар сектор раҳбарларидан иборат масъуллар Янгиер шаҳрига ташриф буюриб, бу ердаги барча қулайликларга эга бўлган авто-шоҳбекатларнинг афзалликлари билан танишди.
Кейинги 2-3 йилда ҳукуматимиз томонидан барча соҳаларда мамлакатимиз тараққиёти, бугунги порлоқ кунимиз билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш билан бирга юртимиздаги муқаддас, табаррук жойлар – зиёратгоҳларни, қадамжоларни, тарихий мерос объектларини ҳукуматимизнинг юксак талаблари даражасида тиклаш, қайта таъмирлаш, ободонлаштириш ишларига жуда катта эътибор қаратилмоқда.
Шу ўринда, Янгиерда ҳам кейинги икки-уч йил ичида ибратли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
– Президентимизнинг топшириғига асосан шаҳримизда улкан бунёдкорлик ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда, – дейди Янгиер шаҳар ҳокими Илёр Хужаев. – Бугун вилоятимиз ҳокими Ғ. Мирзаев ташаббуси билан шаҳримиз марказида жойлашган “Хотира майдони”да кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Хотира майдонида иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юзлаб ҳамшаҳарларимиз хотирасига зарҳал ҳарфлар билан битилган “Хотира китоби”, “Мотамсаро она” ҳайкали тубдан янгиланадиган бўлди. Майдон ҳудудига манзарали арча ва бошқа дарахтлар, ранг-баранг гул кўчатлари экилиб, майсазорлар барпо этилади.
Янгиерга келаётган зиёратчилар, меҳмонлар ва қолаверса шаҳарликлар учун қулайлик яратиш мақсадида ўриндиқлар ўрнатилиб, ҳам кўчатларни суғориш, ҳам салқинлик таратиш мақсадида сув пуркагичлар тортилади. Қисқа фурсатларда бу табаррук жой нафақат янгиерликларнинг, балки кўп сонли меҳмонларимизнинг ҳам севимли, зиёратгоҳига, бир пас бўлсада ҳордиқ чиқарадиган масканларидан бирига айланади.
Вилоят ҳокими ушбу объектдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари, унинг лойиҳа-чизмаси ва сметаси билан танишди ва унга ўз фикр ва тавсияларини билдирди.
Бугун кўҳна Мирзачўл ҳудудида, Янгиланаётган Ўзбекистон бағрида бўй чўзиб, кундан-кун чирой очиб бораётган, аниқроғи янгиланиб бораётган Янгиер янгича қиёфа касб этаётир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |