Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда “Мерос” жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган акцияда вилоят ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, нуронийлар ва меҳнат фахрийлари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, волонтёрлар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбар ва ходимлари фаол иштирок этди.
Мамлакатимизда дарахтзорлар барпо этиш орқали атмосфера ҳавосини тозалаш ва экологик мувозанатни сақлаш мақсадида ўтказилаётган “Yashil Vatanim” акцияси доирасида Наманган шаҳридаги Бобораҳим Машраб хиёбони, вилоят мусиқали драма ва комедия театри атрофи, йўллар бўйига 2 минг 500 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Таниқли хонандалар, кино ва театр актёрлари иштирокидаги маданий дастурлар, ўзбекона ҳашар удумига мувофиқ дошқозонда палов тайёрлаб, ҳашарчилар дастурхонига тортилгани тадбирга байрамона кўтаринкилик бағишлади.
Вилоят бўйича 15 миллион тупдан кўпроқ мевали ва манзарали дарахт экиш кўзда тутилган акция 20 апрелгача давом этади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |