Бутун дунёни, жумладан, юртимизни ҳам коронавирус инфекцияси хавфга солиб турган бир пайтда Оролнинг қуриган майдонида ўрмонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.
–Ҳозир дарахтларни экишнинг айни пайти. Коронавирусга қарши санитария-гигиена қоидаларига амал қилиб, марказимизнинг барча ходимлари белгиланган вазифаларни амалга оширмоқда. Ҳар бир киши, аввало, ўзини эркин тутиши зарур. Ваҳимага ўрин йўқ. Шунчаки, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда ҳукуматимиз томонидан таъкидланаётган қоидаларга қатъий риоя қилсак бас. Ҳозирда ўзим ҳам экин майдонидаман. Тоза ҳаво инсоннинг иммунитетини мустаҳкамлайди. Жисмоний меҳнат ҳам минг дардга даво, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Мирзамуратов.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори билан “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган эди.
Лойиҳанинг асосий мақсади бутун дунё вакиллари ва маҳаллий аҳолининг Орол денгизининг қуриши оқибатларини енгиб ўтишда бевосита иштирок этиш ҳиссини уйғотиш ва шу орқали Оролбўйи аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга ҳисса қўшишдир. Шу мақсадда Ўзбекистон учун ноёб бўлган аҳоли томонидан кўкаламзорлаштириш лойиҳаси яратилди ва дарахтларни экиш учун маблағ йиғиладиган краудфандинг (аҳоли молиялаштируви) платформаси ишга туширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |