Коронавирус пандемияси туфайли халқимиз синовли кунларни бошдан ўтказмоқда
Бу борада юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга зарур шароитлар яратиш, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар кўлами янада кенгаймоқда.
Ана шундай эзгу ишлардан яна бири Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда уюштирилди. “Покиза инсонлар номидан“, деб номланган хайрия тадбирида кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб ва қўлқоплар, фарзандлари учун эса бадиий китоблар туҳфа этилди. Шу билан бирга хонадонлари дезинфекция қилиниб, шахсий гигиена қоидалари ва соғлом турмуш тарзи тамойилларига доим амал қилиш кераклиги хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |