Дунёдаги мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ҳамда беминнат кўрсатилаётган ёрдамларда ўз аксини топаяпти. Бу ёрдамлар эса карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда.
Мана шундай ёрдамлар сирасига озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга дори воситалари, тиббий буюмлар ҳам киритилган
Бугунги кунга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига бўлган қўнғироқлар асосида, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан жами 332 нафар фуқаро учун 41 968 066,61 сўмлик 671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари жамланиб, 9 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб бериш учун топширилди.
Хусусан, 2020 йил 9 апрель куни Мирзо Улуғбек, Сергели ва Яшнобод туманларидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 59 нафар фуқаро учун 4514358,76 сўмга тенг 123 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ушбу туманларнинг тиббиёт бирлашмаларига топширилди.
2020 йил 10 апрель куни Учтепа туманидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 48 нафар фуқарога мўлжалланган 5 936 855,62 сўмлик 108 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар Учтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимларига етказилди.
Хайрия тадбирлари давом этмоқда!
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |