Бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган турли лойиҳалар, истиқболли режалар ўз самарасини бермоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўка туманида “Ҳар бир ёшга — бир гектар“ лойиҳаси доирасида “Бўка“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бўш турган жами 77,6 гектар ер ишсиз 160 нафар йигит-қизлар ва эҳтиёжманд ёш оилаларнинг 40 тасига ажратиб берилди. Уларнинг баъзи бири эса 2 нафардан ёшни ишга жалб қилиши натижасида 250 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.
Лойиҳа ёшлар бандлигини таъминлашда ва ердан унумли фойдаланиб даромад олишига хизмат қилади. Айни пайтда далада иш қизғин бўлиб, кўзларида эртанги кунга ишонч акс этган йигит-қизларнинг фаоллигини кўриш мумкин. Берилган имкониятдан самарали фойдаланиб, даромад олиш мақсадида турли сабзавот кўчатлари ва уруғларини ерга қадашмоқда. Зеро, бугунги самарали меҳнат эртанги мўл ҳосил гаровидир.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, шу кунгача Бўка, Тошкент, Оҳангарон ва Паркент туманларида ҳам “Ҳар бир ёшга – бир гектар” акцияси асосида ишсиз юрган йигит-қизларнинг ҳар бирига сувли майдонлардан 20 сотихдан бир гектаргача ер ажратилди. Уларга мевали дарахт кўчатларини экишга зарур техникалар билан ёрдам бериляпти. Умуман ҳозиргача жойларда 315 нафар ёшга 152,5 гектар ер берилди.
Тошкент туманида ҳам бу борада муайян ишлар олиб бориляпти. “Манзилли режа” лойиҳаси асосида “Чувалачи” ҳудудидаги фермер хўжаликлари томонидан 5 нафар йигит-қизга суғориладиган ерлардан жами 2,5 гектар ер берилди.
Умуман кейинги пайтда Тошкент вилоятида ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Айниқса, 18-30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар ҳаётга жорий этилди. Ёшлар асосан агрокластер, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, томорқачилик, хусусан, иссиқхона хўжаликларига ишга жойлаштирилаяпти.
“Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси, “Ёшлар келажагимиз” ва “Ҳар бир оила –тадбиркор” давлат дастурлари, меҳнат ярмаркаларининг ўрни катта бўлмоқда. Иш билан банд бўлмаган 21 минг 298 нафар йигит-қизнинг бандлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар шулар жумласидандир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |