Карантин муносабати билан қийналиб қолган эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига нафақат тадбиркорлар, балки прокуратура органлари ҳам ҳисса қўшмоқда.
Фарғона вилояти Учкўприк тумани 2-сектор штабида туман прокурори А.Тўхтасинов бошчилигида махсус штаб ташкил қилинди.
Штабдаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги эҳтиёжмандлар ўрганиб чиқилганда ёрдам зарур бўлган 434 оила борлиги аниқланди.
Куни кеча ушбу оилалардан 125 тасига 89 миллион сўмлик 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ва бу жараён давом этмоқда.
Бундан ташқари, Агробанк, Томорқа хизмати жамияти билан ҳамкорликда аҳолига томорқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш ишлари бошлаб юборилди. Шу мақсадда 13 миллион сўмлик турли хил сабзавот кўчатлари тарқатилди. Шу билан бирга, банд бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |