Тошкент вилоятининг Зангиота туманида аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари ва Ёшлар иттифоқи бу борада янги имкониятларни излаб топмоқда. Ўтган йили Зангиота тумани Аччиқсой маҳалласидаги қаровсиз 15 гектар ҳудуд обод қилинган, сув чиқарилиб, боғ барпо этилган эди.
Бу йил боғнинг саховатпеша эгалари 15 гектардаги кўчатлар ораларини ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 22 оиланинг ишсиз фарзандларига беғараз ажратиб берди. Мақсад – уларнинг экин экиб, даромад топишига шароит яратиш.
Эзгу ишлар тезда бўй кўрсатди: 22 оилада яшовчи 32 киши барқарор даромад манбаига эга бўлди. Айни пайтда боғ ораларида бир қарич ҳам бўш жой йўқ: кимдир қулупнай ё саримсоқ, бошқа биров картошка ёки помидор парваришламоқда. Булғор қалампирлари бўй чўзиб, тарвуз-қовунлар палак ёзди.
Мана, шу кунларда қулупнайлар ғарқ пишди. Оилалар дастлабки даромадини ола бошлади. Тез орада қолган маҳсулотлар ҳам бозорга чиқарилади. Сўнг иккинчи экинга киришилади. Яъни, 22 оила шу тариқа йил бўйи шу боғда меҳнат қилиб, рўзғорини бутлайди. Боғдаги дарахтлар ҳосилга киргач, яна қўшимча иш ўринлари яратилади.
Тажрибали миришкорлар ёшларга деҳқончилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |