2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тўра Боболов яна олис ва тоғли Кундаижувоз қишлоғига борди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё тумани марказидан 110 километр узоқликда жойлашган Кундаижувоз қишлоғи аҳолиси билан учрашди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, воҳанинг биринчи раҳбари мазкур қишлоқда жорий йилнинг январь ойида ҳам бўлиб, уларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароити билан танишган эди. Аҳолининг турли масалалардаги мурожаатларини тинглади.

 

– Вилоят ҳокими қишда келганида яшаш шароитимизни кўриб, қишлоқни электр энергияси билан таъминлаб беришни ваъда қилган эди, – дейди 103 ёшдаги Бибиниёз момо Сатторова. – Кўп ўтмай қишлоғимизга замонавий қуёш батареяси ўрнатилиб, хонадонлар тунда ҳам ёруғ бўлиб қолди. Бу учун миннатдормиз. Илоҳим, юртимиз тинч, обод бўлаверсин.

 

photo_2020-05-11_13-01-30.jpg

 

Олис тоғли қишлоқдаги 43 хўжаликда 200 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Бу сафарги суҳбат чоғида улар уяли телефон алоқаси хизматини йўлга қўйиш, қўшимча маиший газ баллонлари етказиб бериш, 46- умумий ўрта таълим мактабини мебель жиҳозлари ҳамда замонавий компьютер жамланмаси билан таъминлашга кўмаклашишни сўради.

 

Вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатини қисқа муддатда ижобий ҳал этиб, чекка тоғли ҳудудда яшаш ва таълим олиш учун муносиб шароит яратиш, қишлоқ одамларининг бандлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар юклади.

 

Кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ва дори-дармон воситаларини топширди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар