Бухоро вилояти Ромитан туман ҳокими Хуршид Тоҳиров томонидан оғир шароитда яшаётган оилаларни даромад топишга ўргатиш, уларнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида 268 та оилага қорамол, парранда ҳамда тикув машиналари етказиб берилди.
Туман раҳбари томонидан ҳудуддаги биринчи секторга қарашли “Самосий” МФЙ даги Эркин Умаров ҳамда Жўрабек Муродовлар, “Азизон” МФЙ даги Нусрат Қурбонов ҳамда Ёдгор Каримовлар, “Муғонча” МФЙ да истиқомат қилаётган Отабек Бозоров ҳамда Шерали Каримовлар оилаларига бир бошдан соғин сигир берилди. Яна шундай оғир аҳволдаги 18 хонадонга жами 900 бош товуқ ажратилди.
– Президентимиз томонидан саховат кўрсатилаётганлигини ойнаи жаҳон орқали кўрардим, – дейди “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Раҳима ҳамда Райҳон Қандиёрова. Бугун мана шу саховат тадбири менинг ҳаётимда ҳам рўй берди. Туман раҳбари томонидан ҳар биримизга 50 бошдан, қафаслари билан парранда етказиб берилди. Бу паррандаларни боқиб, парваришлаб, бош сонини ошираман. Рўзғорим эҳтиёжи учун сарфлайман. Бизни оиламизни ўйлаб қилинган саховат тадбирлари учун юртбошимизга миннатдорлик билдираман.
Шунингдек, тумандаги "Қалайчорбоғ” МФЙда яшовчи Мунира Файзуллаева ҳамда Моҳинур Тўраева, “Бахтиёрчи” МФЙда истиқомат қилаётган Юлдуз Маҳмудоваларга замонавий тикув машиналари олиб берилди.
Карантин кунларида сектор ҳудудидаги 110 хонадонга 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти ҳам етказиб берилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг 22 нафар аъзоси иш билан таъминланди. Дори-дармонга муҳтож 8 оилага 400 минг сўмдан, шу қаторда сармояга муҳтож 16 хонадонга умумий қиймати 3 миллион сўмликка яқин моддий ёрдам кўрсатилди.
Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |