2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшларга ажратилган ерлардан мўл ҳосил кутилмоқда

Мамлакатимизда ердан унумли фойдаланиб, аҳолини бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

Бу борада Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан бирга тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида Фаровон маҳалласи ҳудудидан 21 гектар ер майдони 21 нафар ёшга ажратиб берилди. Ушбу ер майдонига дуккакли экинлар, полиз ва сабзавот экинлари экилди.

Пандемия оқибатида туман меҳнат бозорига қўшимча 150 нафардан ортиқ ишсиз ёш кириб келиши кутилмоқда. Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида туманда ишлаб чиқариш бирлашмаси (кооперация) тузилган. Мазкур кооперация томонидан «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Ўрта Чирчиқ ёшлар боғи» ташкил этилди. Унга 20 та камбағал оиланинг ёш фарзандлари 50 фоиз улуш билан аъзо бўлди. Қолган 50 фоизи тадбиркор Озода Эрматова улуши ҳисобланади.

Бугунги кунгача мазкур ер майдони 20 нафар ёшга 50 сотихдан бўлиб берилди. Ёшлар қовун, помидор, бақлажон, қалампир, ерёнғоқ ва 5 гектарда интенсив боғ ташкил этишни бошлаб юборди. Етиштириладиган ерёнғоқ келгусида Афғонистонга экспорт қилинади.

Касб-ҳунар коллежини 2014 йилда битириб, шу вақтга қадар вақтинчалик ишлар билан шуғулланган Бобир Собировга ҳам «Ёшлар боғи»дан ер ажратилди.

– Шу пайтгача доимий ишим ҳам, ерим ҳам йўқ эди, – дейди Б.Собиров. – Деҳқончилик учун ер олиш ниятим борлиги сабабли Халқобод маҳалласига қилган мурожаатим эътиборсиз қолмаганидан хурсандман. Аҳамиятли жиҳати, ажратилган ердан ҳеч қандай солиқлар олинмайди. 0,5 сотих ерга қўшимча даромад олиш мақсадида экспортга мўлжалланган соя экдим. Мавсум охирига қадар 2 тоннадан кўпроқ ҳосил олишни режалаштирганман. Тахминий ҳисобда соф фойдам 15 миллион сўм бўлади.

Июнь-август ойларида кооперацияга ажратилган ерларни суғоришда муаммолар кузатилар эди. Айни пайтда ернинг мелиоратив ҳолатини тиклаш, ирригация тизимини таъмирлаш, ерни тайёр ҳолга келтириш ишлари бошлаб юборилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёшлар ушбу боғда яхши меҳнат қилса, камида 14 миллион сўмдан соф даромад олиши мумкин.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар