Тошкент вилояти Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида тоза ичимлик сув муаммоси аҳолини йиллар давомида қийнаб келмоқда. Шу сабабли, у олис ҳудудларга график асосида ёки махсус автоуловларда етказиб берилади.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 мартдаги «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик суви таъминоти тизимларини реконструкция қилиш» (1-босқич) лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида муаммони ҳал этиш кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари ҳудудларининг бир қисмини марказлашган ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида «Қодирия» сув тозалаш ва таъминлаш иншоотидан Зангиота туманидаги 3-сонли сув тақсимлаш иншоотигача магистраль тармоқни барпо этиш ишлари бошланган. Келгусида яна 18 та иншоотда таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш, 423 км магистраль сув қувурлари ва тармоқлари қурилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, ҳозирги кунда «Қибрай – Тошкент – Зангиота» туманлари аҳолисини ичимлик сув билан таъминлайдиган қатор иншоотлар, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари бунёд этилмоқда. Ушбу хайрли ишларнинг вақтида бажарилишини назорат қилиш юзасидан мониторинг олиб бориляпти.
Қувонарлиси, лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудуддаги 265 минг фуқаро, яъни 58 та қишлоқ аҳоли пунктида ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва аҳолининг оби-ҳаётга бўлган таъминоти 60 фоиздан 92 фоизга етказилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |