Президентимиз 2019 йилнинг 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятга ташрифи давомида Фориш тумани вакиллари билан учрашиб, ҳудудни ободонлаштириш, қишлоғу шаҳарларни қайтадан қуриш, аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан қатор топшириқ ва тавсиялар берган эди.
Ушбу ташрифдан сўнг туманда туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Илғор ҳудуд» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида тумани маркази ҳам кун сайин обод ва кўркам бўлиб, замонавий шаҳарчага айланиб бораётир.
Ўтган даврда шаҳарча марказий кўчасида 5 километр масофада тўрт қаторли йўл бунёд этилди. Йўлнинг икки тарафида пиёдалар учун йўлаклар қурилди.
Шаҳарча марказидаги тор ва ноқулай бўлиб қолган деҳқон бозор бошқа ҳудудга кўчириб, унинг янги замонавий иншоотлар барпо этилди. Янги бозор, замонавий савдо расталари ва дўконлар, хизмат кўрсатиш корхоналари қад ростлади.
Яқинда «Боғдон» кўчасида «Алибобо» савдо мажмуаси қуриб битказилиши билан шаҳарча яна чирой очди. Мажмуада замон талабларига мос равишда хизмат кўрсатадиган супермаркет, ошхона, дорихона, маиший техника воситалари билан савдо қилувчи дўкон ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган.
Бу ерга келганлар савдо мажмуаси ҳовлисига ўрнатилган ҳар хил рангда товланувчи фавворадан завқ олиб, унинг атрофида бир зум ҳордиқ чиқаришлари мумкин.
Шаҳарчани қайта қуриш ва ободонлаштириш, архитектура қиёфасини ўзгартириш, аҳоли учун зарур шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилган ишлар одамлар кўнглида мамнунлик уйғотмоқда.
– Туманимиз кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган ҳудудлардан бири бўлиб келган эди, – дейди меҳнат фахрийси Холмат Маматов. – Давлатимиз эътибори билан юртимизнинг барча ҳудудларида олиб борилаётган бунёдкорликлар қишлоғу шаҳарларимизни обод, одамларни ҳаётдан рози қилмоқда. Чунки бу ишларнинг самарасидан аввало ўзимиз баҳраманд бўляпмиз.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |