Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг “Орзу” филиали фойдаланишга топширилди.
Ўтган вақтга назар соладиган бўлсак, 2019 йил давомида Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига 757 минг 956 нафар фуқаро ташриф буюрган. Янги очилган филиал сабаб, 87 мингдан ортиқ фуқаронинг манзили яқин бўлди. Филиал очилиши марказ ходимларининг иш унумдорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
–Авваллари бирор бир хизмат учун марказга боришга мажбур эдик, - дейди “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аҳмаджон Мавлонов.– Айниқса, пандемия даврида фуқароларимизга манзилнинг олислиги қийинчилик туғдираётган эди. Энди аҳоли ўз яшаш жойига яқин ҳудудда давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Айтиш жоиз, ҳудудда 405 та оила учун қурилаётган замонавий уй-жойларнинг ҳужжатлари энди марказда эмас балки, мана шу филиалда расмийлаштирилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |