Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти хокимлиги делегацияси Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига ташриф буюрди.
Мирзачўл тумани ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари томонидан самимий кутиб олинган қозоғистонлик меҳмонлар «Обод қишлоқ» Давлат дастури асосида амалга оширилган ишлар, ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий, маданий муассасалар, маҳаллалар ҳаёти билан танишди.
Гагарин шаҳри марказида эски барак типидаги уйларда яшовчи икки мингга яқин аҳоли учун қисқа муддатда бунёд этилган замонавий уйлар, ижтимоий иншоотлар меҳмонларда ҳайрат ва ҳавас ўйғотди.
Делегация аъзолари шаҳарчадаги «Мирзачўл тикувчилик мажмуаси»ни бориб кўришди.
Енгил конструкциядан барпо этилган корхонада 300 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Корхона тикилаётган маҳсулотлар хорижга, шу жумладан, Қозоғистон Республикасига ҳам экспорт қилинаётир.
Меҳмонлар шаҳарчадаги «Мирзачўлтекстил» масъулияти чекланган жамияти корхонаси фаолияти билан ҳам танишишди.
Делегация аъзоларига давлат хизматлари агентлиги туман филиалида йўлга қўйилган хизматлар жуда манзур бўлди.
Туман қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадошлиги туфайли ҳудуднинг миллий таркибида қозоқлар алоҳида ўрин тутади. Қадимдан бир оила фарзандидек яшаб келган икки миллат вакилларининг миллий маданияти, урф-одатлари бирлашиб, бир-бирини бойитиб келаётир.
Ўтган асрнинг ўрталарида республикамизда ягона Қозоқ миллий театри ҳам айнан шу ерда ташкил этилган. Кейинчалик театр фаолиятини моддий қўллаб-қувватлашга эътиборнинг сусайиши оқибатида бинодан фойдаланишга, ижодий жамоани шакллантиришга ҳам имкон бўлмай қолган эди.
«Обод қишлоқ» Давлат дастури доирасида театр биноси реконструкция қилиниб, туман марказидаги энг кўркам иншоотга айлантирилди. Айни пайтда муассасада Ўзбек-қозоқ миллий маданий маркази фаолият кўрсатаётир. Марказда ҳар икки халқ миллий буюмлари кўргазма хонаси ташкил этилди. Миллий чолғучилик, рақс, ашула, тасвирий санъат каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.
Меҳмонлар ўзбек-қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши халқларимиз муштарак маданиятининг ривожига жуда катта ҳисса бўлиб қўшилганини эътироф этди. Меҳмонлар шарафига бадиий ҳаваскорлик тўгараги қатнашчилари қозоқ миллий куй-қўшиқларидан намуналар ижро этди.
Туман ҳокимлигида делегация аъзолари билан туман раҳбарлари ва фаолларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Комил Холмуродов меҳмонларни Мирзачўлда амалга оширилаётган ишлар, ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш истиқболлари билан таништирди.
Учрашувда меҳмонлар вилоятнинг энг чекка ҳудудида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ўрганишга арзирли тажриба эканлигини алоҳида эътироф этди
– Ушбу сафардан мақсадимиз Ўзбекистоннинг «Обод қишлоқ» Давлат дастурини амалга ошириш тажрибасини ўрганиш эди, – дейди делегация раҳбари Туркистон вилояти саноатни бошқариш, инвестициялар ва экспорт бўлими бошлиғи Ҳикматилла Раимбеков. – Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги бу ўзига хос тажриба ўрганишишга, қўллашга лойиқ ажойиб иш. Шу жиҳати билан ташрифимиз амалий аҳамиятга эга, фойдали бўлди. Жумладан, биз Туркистонда “Мирзачўл тикувчилик мажмуасининг филиалини очишга келишиб олдик. Бу икки томон учун ҳам фойдали бўлади. Биз Мирзачўл билан ҳамкорликни кенгайтирамиз.
Қозоғистонлик меҳмонларнинг сафари давомида меҳмонлар ва мезбонлар ўртасида халқларимизнинг тарихий, миллий ва байналмилал анъаналари, юртимиздаги катта ўзгаришлар ҳақида самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |