2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бўка тажрибаси: туманда камбағалликни камайтиришга қандай эришилмоқда?

Тошкент вилояти аҳолисининг ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиши учун солиқ идолари ходимлари тушунтириш ишлари олиб бориб, амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Жумладан, Бўка туманида йил охирига қадар мингдан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилиши режалаштирилган. Айни пайтгача юзга яқин фуқаро мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотномага эга бўлди. 

“Кўкорол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор Садоқат Имомқулованинг тикувчиликда тажрибаси етарли бўлсада, ишлашга шароити йўқ эди. Солиқ органлари ходимлари томонидан мазкур оиланинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, тикиш машинаси олиб берилди. У шу куннинг ўзида “SOLIQ” мобил иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди ва фаолияти меҳнат дафтарчасида қонуний қайд этиладиган бўлди.

Бундан ташқари, 4-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган 6 фуқарога қорамoл, 50 фуқаронинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан пул ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 309 фуқарога эса 50 сотихдан ер майдони ажратилди.

– Менга ҳам деҳқончилик қилиш учун ер майдони ажратилди, – дейди “Чўлобод” МФЙда яшовчи Лола Камолова. – Ҳозир айни экиш мавсуми бўлгани учун далаларда иш қизғин. Биз ҳам бундан унумли фойдаланиб олишимиз керак. Кузги ҳосилдан умидим катта, оладиган даромадим орқали оиламни камбағаллик даражасидан олиб чиқиб, иқтисодий аҳволини яхшилайман, насиб қилса. 

Туманнинг “Бўстон” МФЙда яшовчи Нўъмонжон Каримбердиев 4-сектор раҳбарига иссиқхона қуриш учун банкдан имтиёзли кредит олиш тўғрисида мурожаат қилган эди. Унга ҳам имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилди. Натижада кўркам иссиқхона қурилиб, халқимиз дастурхони учун сабзавот маҳсулотларини етиштирилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар