Сурхондарё вилояти Ангор туманида аҳоли, хусусан ёшлар бандлигини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
«Ангор Сурхон томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамиятида ишсиз ёшларга ҳунар ўргатилади. Айни пайтда бу ерда 20 нафардан ортиқ ёшлар темирчилик сир-асрорларини ўрганмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур МЧЖ 2 нафар ишчи билан фаолият бошлаган бўлса, бугунга келиб 10 дан зиёд уюшмаган ёшлар бу ерда иш ўрнига эга бўлди.
– Туманимизда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун субсидия асосида бир сотихли иссиқхона қуриб берилмоқда, - дейди МЧЖ раҳбари Ойбек Каримов. –Айни вақтда жамоамиз билан ушбу иссиқхоналарни тайёрлаяпмиз. Бундан ташқари, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳа бўйича гилам тўқиш дастгоҳини ҳозирлаш вазифасини ҳам зиммамизга олганмиз.
Ҳунарли бўлган ҳар бир ёшнинг бандлигини таъминлаш орқали мамлакат ривожига ҳисса қўшадиган ишбилармонлар сафини кенгайтириш мумкин. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |