Бугунги кунда давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тури 7 тага кўпайиб, уларнинг сони 130 тадан ошди.
Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида кўрсатилган хизматлар сони 453 минг 956 тани ташкил қилди. Марказлар орқали давлат хизматларини қабул қилишга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда жорий йил якунига қадар яна 30 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Албатта, шаффоф ва қулай бўлган бу хизматларга талаб кун сайин ортмоқда. Кўрсатилган давлат хизматларининг статистик ҳисоботларига эътибор берадиган бўлсак, биргина вилоятда улар ичида энг кўпи солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) аниқлаш, олиш ва ўзгартириш – 118 минг, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш – 34 минг, жисмоний шахсларга, яъни электрон рақамли имзо сертификатини бериш – 44 минг, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш – 21 мингтани ташкил этмоқда.
– Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини самарали ташкил этиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 15 та таклифлар тайёрланиб, белгиланган тартибда агентликка юборилди, – дейди ДХА Фарғона вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Содиржон Ибрагимов. – Мазкур таклифларни ишлаб чиқишда асосий эътибор давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада соддалаштириш, тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини камайтириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиришга қаратилди.
Вилоятда ҳозирга қадар давлат хизматлари марказларининг 14 та инновацион биноси фойдаланишга топширилди. Айни вақтда 5 та шундай биноларни қуриш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ушбу биноларни жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, туман марказидан 20-50 километр узоқликда жойлашган ҳудудлардаги қишлоқ аҳолиси учун қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган 4 та марказ филиаллари томонидан 1 минг 223 та давлат хизматлари кўрсатилди. Олис жойларга чиқиш орқали (“мобиль давлат хизматлари”) мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланган ҳолда сайёр хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.
Амалга оширилган ишларга қарамай, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида баъзи қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 1 минг 247 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур қонун бузилишларнинг аксарияти яъни, 211 таси кадастр, 68 таси газ таъминоти, 425 таси ичимлик ва иссиқ сув таъминоти, 70 таси электр таъминоти идораларининг ҳиссасига тўғри келади.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 36 та тақдимнома, 109 та огоҳнома киритилди ва 80 та маъмурий жарима қўлланилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 11 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари, давлат хизматлари кўрсатиш жараёни устидан назоратни кучайтириш мақсадида ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилган аризаларни кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйилган тақдирда фуқаролар мустақил равишда агентликка хабар бериш имконияти яратилди.
Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган аризаларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик ёки ноқонуний рад қилиш ҳолатларини dxa.gov.uz электрон тизимда онлайн равишда акс эттириш тартиби яратилди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат хизматлари марказларида фаолият юритаётган ходимларнинг коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётганлигини жойида аниқлаш ва тезкорлик билан мурожаат қилишлари учун 19 та туман-шаҳар давлат хизматлари марказлари кириш қисмларига мурожаатлар қутиси илиниб, ишонч телефони ёзиб қўйилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |