2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Наманганда аҳоли муаммолари ҳал этилди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Янгиқўрғон туманидаги чегара ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг якуний ҳисобот йиғилишида иштирок этди.

Ишчи гуруҳ 24 та маҳалладаги 11 минг 971 хонадонда бўлиб, олиб борган ўрганишлари натижасида турли йўналишда 2,5 мингта муаммо аниқланди. Уларнинг 2 минг 13 таси, яъни (80,5 фоизи) қисқа фурсатда бартараф этилди. Хусусан, ижтимоий оғир аҳволда кун кечираётган оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 2 та хонадон таъмирланди, яна 2 та хўжаликнинг уйи янгидан қурилди. 2 нафар ёшнинг ОТМда тўлов шартнома масаласи ҳал этилди. Маҳаллий аҳолининг 124 нафарига ҳомийлик асосида 62,7 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 301 нафар фуқарога касаначилик, тикувчилик, асаларичилик ҳамда чорвачилик йўналишлар фаолият олиб бориши учун амалий ёрдам кўрсатилиб, янги иш ўринлари яратилди.

 

Вилоят раҳбари юзаки ёндашув билан муаммоларни ечиб бўлмаслигини, ҳар бир қўйилган вазифанинг ижроси қоғозга қараб эмас, пировардида эришилган натижага қараб баҳоланишини таъкидлаб, бу борадаги зарур чора-тадбирлар, амалий вазифаларни белгиланган муддатда изчил таҳлил этиш ва хулоса чиқариш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар