Жорий йилнинг 21 июль куни Президентимиз бошчилигида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилган эди.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Халиллилло ТЎРАХЎЖАЕВ йиғилишда тизимни ислоҳ қилиш борасида Президентимиз томонидан берилган кўрсатмалар ва соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.
«Юртбошимиз ер ҳисоби ва давлат ер кадастрни тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш юзасидан олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб бердилар. Ушбу соҳани ислоҳ қилиш ва тубдан такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар мавжуд.
Жорий йил якунига қадар бизга ер тури, чегараси ва фойдаланувчилари ҳақида маълумотларни жамланган ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси юклатилди. Геопортал ишга тушгандан сўнг ер ажратиш жараёнларида шаффофлик таъминланади. Унда ҳар бир фуқаро, тадбиркор жараённи онлайн равишда кўриб бориш имкониятига эга бўлади.
Космос суратларни таққослаш орқали ер назоратини самарали юритиб ҳосилдорликни таҳлил қилиш, ерларни суғориш ҳолатларини мунтазам йўлга қўйиш кераклигини таъкидладилар. Сунъий йўлдош орқали маълумотлар олиш бўйича музокаралар олиб боришимиз ҳақида кўрсатмалар бердилар. Музокаралар бошланган. Корея ва Европа давлатлари билан бу борада келишувга эришганмиз. Жорий йил якунига қадар виртуал ер сунъий қобиқ қуйиш станциясини ишга туширамиз. Давлатимиз раҳбари бугунги кунга қадар 21 та кадастрдан 16 таси тўлиқ шаклланмаганини танқид қилдилар.
Бунинг оқибатида ерлар, уйлар электр тармоқлари ҳақида аниқ маълумотлар базаси мавжуд эмаслигини ҳам қайд этдилар. Бу муаммони бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузган ҳолда ҳар ойда муҳокамалар ташкил этиб, йил якунига қадар шакллантирилмаган ер кадастрларини хатловдан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бердилар. Албатта, бу кўрсатмаларга асосан ушбу соҳани ривожлантириш ва мукаммал тизим сифатида шаклланиши учун аниқ режалар ишлаб чиқамиз ва чора-тадбирлар белгилаб оламиз».
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |